АҚОИД ИЛМИНИНГ НОМЛАРИ
Ақоид илми ӯз таърихининг турли босқичларида шароит ва тушунчалардан келиб чиқиб бир неча номлар билан аталган.
Дастлабки вақтда Исломий илмларнинг барчаси битта 《Ислом》 номи остида эдик. Кейинроқ ундан ҳар хил илмлар ӯзига хос ном билан ажраб чиқа бошлади. Ақоид илми ҳам ӯзининг охирги номида барқарор бӯлгунча бир неча исмларни алмаштирди.
(1)《Ал-Фиқҳул Акбар》.
Ақоид илмига 《Ал-Фиқҳул Акбар 》номини берган киши Имоми Аъзам Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи ъалайҳидирлар. У киши ақоид бӯйича бир китоб имло қилиб уни《Ал-Фиқҳул Акбар 》деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилинган Ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ӯрганилади.
Аслида фиқҳ сӯзи бир нарсани нозик- нозик жойларигач
АҚОИД ИЛМИНИНГ МАВЗУСИ
Бу илмнинг мавзусига келсак зарурат юзасидан ӯз-ӯзидан излаб топиб ёки далил ахтариб эътиқод қилиш лозим бӯлган ишлардир . Ақоид илмида ӯша ишларнинг барчаси ҳақида баҳс юритилади. Бу, кӯпчилик учун сир эмас.
АҚОИД ИЛМИНИНГ МАҚСАДИ
Бу илмнинг мақсади-динга бӯлган ишончни дийний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тӯғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир.
Кишини ақийдада тақлидчи бӯлишдан далил келтириш ва ишончли бӯлиш чӯққисига кӯтаришдир.
Тӯғри йӯлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йӯл кӯрсатиш аксинча бӯйин товловчиларга эса далил ва ҳужжатларни исбот қилиш.
Дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилиш.
Бу илмнинг асосий мақсади эса барча шаръий илмлар каби икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.