Кийилган кийим инсоннинг тақвосига, хулқ-атворига албатта таъсир қилади. Динга, миллийликка, жинсга, одобга тўғри келмайдиган кийимларни кийган одам номаъқул ишларни қилишга ўзида журъат топади, ахлоқ-одоби нуқсонга учрайди. Аксинча, сипо, ёпиқ ва камтар либослар кишини тақво, тавозе ва гўзал ахлоқ сари етаклайди. Балки шу сабабдан ҳам тушда кўрилган либоснинг катта, кенг ва мўл-кўллиги соҳибининг дини мукаммал эканига таъвил қилингандир.
«Гўзал ўрнак» китобидан
Кеча бир ҳайдовчи (киракаш) йигит айтади...
Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлдию уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрилдик. Устига-устак дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (ҳудди устимдан кулгандек) президентн
ҲАҚИҚИЙ ЭРКАКЛАР ЗАМОНИДА УЛАРНИНГ РАШКИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?
#биласизми
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўз даврининг гўзали бўлган Отика бинт Зайдга уйландилар. Бу аёлнинг қалби масжидга боғланган, бошқа аёллар билан жамоат бўлиб намозларни адо этишни хуш кўрарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ҳуфтон намозини ўқишига монеълик қилмасликлари шарти билан турмушга чиққанди.
У пайтдаги одамлар фосиқ бўлганидан эмас, заифаларини қаттиқ қизганганларидан, никоҳдан кейин уни масжидга чиқиши рашкларини келтирадиган бўлди. Ваъдаларига биноан унга «Чиқма» ҳам дея олмасдилар. Бир куни бу сабрлари ниҳоясига етти. Ҳуфтонга боришидан олдин, у ўтадиган йўлнинг қоронғу жойига беркиниб олдил
Эй оиланинг бошлиғи бўлмиш эр!
Пайғамбаримиз Оиша онамизнинг қучоқларида, Қуръон ўқиганларини, у киши овқат еб бўлганларидан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини ялаб қўйганларини, бир идишда ғусл қилишганини, ҳеч ким кўрмайдиган жойда, карвон ортида мусобақа ўйнашганини, "Эй, Оиш", деб эркалатиб чақирганлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ушбу лаҳзаларни нима деб васф қиламиз? Аниқки, бу муҳаббат лаҳзаларидир. У зотни даъватнинг оғирликлари ва кураш, ғазотнинг машаққатлари ҳам хотинларига муҳаббатли бўлишдан тўсмаган.
Эй рисоладаги эр! Хотинингизга муҳаббатли бўлинг, ҳаётдаги шеригингизни бахтли қилинг, сиз ҳам у билан бахтиёр бўласиз.