Ғазодаги қонхўрлик ва шафқатсизлик қаршисида бани башарнинг чуқур сукутга кетиши инсон зоти, муассасалари, мафкуралари ва барча табақаларидан кўнглимни батамом қолдирди.
Бу қирғиндан қалбимда қолган катта доғ қиёматда ҳам ўчмаса керак. Жафокаш ғазоликларнинг аҳволини кўрган қалби бор ҳар инсон шу ҳолга тушади
Замонавий дунёнинг юзи қурсин!
Mubashshir Ahmad
Инсоннинг ўзида яхши ҳислатлар қанчалик кўп бўлса, бошқалардаги ёмон камчиликларни шунча кам пайқайди. Шундай экан, сизни ёмон деганлардан ҳафа бўлманг.
Амалингиз кўплиги ғурурлантиряптими?
Унда Аллоҳ таолонинг "Муддассир" сурасидаги "Ва кўп (амал) қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма!" оятини тафаккур айланг!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Амалингизни кўп санаманг! Сиз ундан қанчаси қабул бўлгани ва қанчаси қабул бўлмай рад этилганини билмайсиз".
Бир аёл аэропортда самолёт учишини кутарди. Аммо, ҳали эрта эди. Бекор ўтиришни ёқтирмаган аёл дўкондан битта китоб ва печенье сотиб олди. Бўш курсилардан бирига ўтириб, китобини ўқий бошлади. Китобни берилиб ўқир экан, ногоҳ ёнида ўтирган одам печеньесидан олишга журъат қилаётганини сезиб қолди. Аммо, биргина печенье учун назокатсизлик қилгиси келмади.
Дам-бадам у ҳам соатга қараб қўярди. Китоб ўқиб, биттадан печенье ўғирлаётган одамга кўз қирини ташлар экан, асабийлашмасликка уринарди. Печенье ўғриси, секин-секин печеньеларини олаётганида, унга эътибор бермасликка ва соат миллари юришини кузатиб, унинг чиққиллашини эшитишга ҳаракат қиларди.
Ўзига ўзи: “Агар маданиятли бўлмаганимда, шу одам
Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага “Аёлларга яхши муомала қилинглар!” деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб ёзилган муҳр урилган.
- Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла.
- Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз - аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла.
- Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзахдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг васиятларини эсда тут!