Предыдущая публикация
Кўнглига армонлар излари ботган,
Ёлғизлик қарида тонглари отган.
Дардларин жимгина ичига ютган.
Болалари учун гир парвоналар.
Бардоши тош бўлган ёлғиз Оналар.
Йўл ярмида қулади ишонган тоғи,
Куз келмай хазонлар мевали боғи.
Хатто саратонда музлар қучоғи,
Ўз бахтига ўзлари ёт бегоналар,
Бардоши тош бўлган ёлғиз ОНАЛАР.
Бир ўзи хам ОТА хам ОНА бўлиб,
Яашади ўз кунин амалаб кўриб,
Фарзандлар бахтини хаёлар суриб,
Фаришт супурган пок остоналар,
Бардоши тош бўлган ёлғиз ОНАЛАР.
Ёлғизликдан Онани сочи оқарди,
Она кўзидан севинч ёшлар оқади,
Фарзандлари ишлаб уни боқади.
Набирага тўлди хур кошоналар,
Энди ёлғиз эмас ёлғиз ОНАЛАР .
Дилшод. Дўст.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6