Предыдущая публикация
Дунёларга сиғмас дардларим
Юрагимдан кетмас гардларим,
Ёлғизликдан безган пайтларим.
Суяанганим сенсан мухаббат
Аро йўлда қолганда жоним,
Қулаб тушса бошга осмоним.
Хам яхшимсан ўзинг ёмоним,
Армонимса ўзинг Мухаббат
Айт кимларни бўйлатиб қўйдинг,
Яана кимни ўелатиб қўйдинг.
Мен ғарибни йиғлатиб қўйдинг,
Юрагимда дардим Мухаббат.
Сенга атаб шеърлар ёзганлар,
Кўпдир ақлидан хам озганлар.
Чидолмайин ўзин осганлар.
Қотил мисан айтгин Мухаббат.
Сен яшайсан ошиқ дилларда,
Ёр васлига элтар йўлларда .
Мажнун сасон кезган чўлларда,
Борар манзилим сан Мухаббат.
Сен боғдаги гулга ўхшайсан,
Оғумисан сехирли майсан,
Юрагимда мангу яшайсан.
Хаётим сан ўзинг Мухаббат.
Дилшод Дўст.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2