Сағинч уммонига кетаман чўкиб.
Ҳадеб айтар бўлсанг, соғиндим~ку деб,
Кўнглим соғинчларда қолади қотиб.
Ҳадеб айтар бўлсанг, келасизми деб,
Кўксим раҳна бўлар, кунларни ютиб.
Етмоққа югириб , талпинган сарим,
Умр от чоптириб , кетмоқда ўтиб .
Ҳадеб айтар бўлсанг, суюклигим деб,
Севинч аламидан эрийди дилим .
Қўрқаман тоқатим, олса аланга ,
Ҳажринг гулханида чиқмаса жоним.
Ҳадеб айтар бўлсанг, ёлғизим сиз деб,
Ёлғизлик домида юраман сузиб .
Хаёл оғушида кезсам тун бўйи ,
Тонглар дунёйимни кетарлар бузиб.
Ҳадеб айтар бўлдинг , сабр султоним ,
Сабр лашкарлари , олдилар тутиб .
Тутқин туйғуларим қилмоқдалар қаст.
Қалбим тарс ёрилар кетмасам қочиб.
Дунё тор кўринар ,кетмасам учиб .
Мурод Али .Дониёр.
Март 2021 Москва.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 28