Номимни ўчир.
Хотирангда қолмасин ёдлар.
Туйғуларга оғудан ичир,
Тин олишсин , чиқмасин додлар.
Кечир фақат.
Барисин кечир,
Ногоҳ йўллар туташган учун.
Дея қолгин , шу экан тақдир ,
Бахт дегани бўлмаскан бутун.
Ёшларинга тўғон дамбала ,
Қароғингдан алам сизмасин.
Соғинчларинг суюб аллала ,
Чинқириғи дунё бузмасин.
Ғишт қалагин устимга майли,
Ҳасратларинг чилим чекканда.
Нур излагин ғунча мисоли,
Оламингда музлар кўчганда.
Кўришмоқни қилмагин тилак ,
Туни кунда армон чақмасин .
Зардобларга тўлса гар юрак ,
Кулгучларинг оқиб битмасин.
Унит бўлди.
Унитгин буткул,
Бир чўғ эдим, ёндириб ўчдим.
Сен ҳаётда мен учун ҳам кул ,
Бир сени деб ўзимдан кечдим.
Мурод Али .Дониёр.
Март 2021 Москва.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 28