Исроил Мадримов профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди
Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони Исроил Мадримов профессионал боксда дебют қилди.
Ҳамюртимиз профессионал рингдаги илк жангини мексикалик Владимир Эрнандесга қарши ўтказди.
10 раундга мўлжалланган жанг олтинчи раундда ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Боксчимиз ушбу ғалаба орқали дебют жангидаёқ WBA Intercontinental камарига эга чиқди. Шу тариқа, Исроил профессионал боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Бунгача боксчимиз учинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди.
Маълумот учун, мексикалик Виктор Эрнандеснинг проф боксд