---
Мана муборак Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига ҳам етиб келдик.
---
Бу кечаларнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, уларни ибодатлар билан тўлдириб, Ягона Раббимиз Аллоҳ таолога тавба-таўзаррулар ила, бедор бўлиб чиқишга ҳаракат қилайлик, азиз биродарлар, муҳтарама опа-сингиллар.
Узрли ҳолатда бўлган опа-сингилларимиз намоз, рўза ва Қуръони карим тиловатидан тўхтаб туришлари вожиб бўлса-да, аммо зикру дуолардан тўхтмасинлар. Қуръони карим тиловатини ўзлари бажо этмасалар ҳам эрлари, фарзандлари, оталари, ака-укалари ёки узрли ҳолатдан покланган аёлларнинг тиловатига ёки жиҳозлар воситасида мўътабар қорилар тиловатига қулоқ тутиб эшитиш ибодатини бажаришлари мумкин. Улар бу улуғ кеча ва кундузларни шу жиҳатдан кўпроқ ғанимат билишга ҳаракат қилсинлар...
Меҳрибон Раббимиз барчамизни ҳақ йўлда, тоат-ибодатларда собитқадам қилиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлашини сўраб қоламиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев