ҲАЖАРУЛ АСВАД (қисқача) ТАРИХИ
______________
Энди Ҳажарул асвад тошини ўз жойига ўрнатиб қўйиш вақти эди. Шу ўринда Ҳажарул асвад тоши тарихидин бир оз маълумот бериб ўтайлик: “Маълум бўлгайки, ҳадисларнинг мазмунларича, Байтуллоҳ ер устига бино бўлган чоғида Аллоҳ таолонинг амри ила «Ҳажарул асъад» тоши жаннатдин келтирилди. Байтуллоҳни тавоф қилишда бошлаш ўрни белгиланиши учун уни кун чиқиш дўқмишига қўйдилар.
Жаннатдин янги чиққан чоғида ўз нури билан бутун Ҳарам худудини, яъни Макка шаҳри атрофини ёритур эди. Фатарот замонларида, яъни икки пайғамбар ораси узоқлашиб, дин йўлидин халқлар адашган даврларида ҳам Байтуллоҳни тавоф қилиш одатлари ташланмаган эди. Лекин уларга Байтуллоҳнин