Ислом буюкларидан ибратли ҳикматлар
“Кўп ибодат қиламан деб мағрурланмагин. Иблиснинг минг йиллаб қилган ибодати нима бўлганини кўриб фикр қилгин.”
Ҳасан ал-Басрий
“Тавозеълик – бу ҳақиқатни гарчи ёш боладан, ўқимаган ёки жоҳил одамдан эшитганда ҳам уни қабул қилишдир”.
Фузайл ибн Иёз
“Барака шукроналикка боғлиқ, шукроналик янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғлангандир”.
Али ибн Абу Толиб
“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал
“Бир инсон илм ўрганмоқни истаса у уч босқични босиб ўтади:
1. Кеккайиб кетади;
2. Камтар бўлиб қолади;
3. Ҳеч нарса билмасл