Ўн ўрт аср муқаддам Аллоҳ Қуръонни нозил қилди. Эзгуликка бошловчи ва инсонийлик тимсоли бўлган бу китоб инсониятни ҳақиқатга чорлайди ва ушбу салоҳиятли ваҳий ўз ичига олган қадриятларга содиқ қолишга йўналтиради. Нозил бўлган кунидан бошлаб Охират кунигача бу охирги муқаддас китоб инсоният учун ягона йўриқнома бўлиб қолади. Аллоҳнинг китоби ,,Ҳолбуки, у Қуръон барча оламлар учун эслатмадир".!!! Қалам сураси, 52~оят деб хабар қилади.
Қуръон ваҳий қилинганидан буён барча инсонларга ҳар қандай вақтда осонлик билан тушуниладиган тил ва ифодага эга бўлиб келган. Аллоҳ бу услуб ҳақида Қуръонда шундай каромат қилади:~,,Биз Қуръонни зикр ва эслатма учун осон қилиб қўйдик".!!! Қамар сураси, 22~оят…
Қуръоннинг адабий тилидаги мукаммаллик, унинг услубий беқиёс хусусиятлари ва ундаги буюк донолик бу китоб Парвардигорнинг каломи эканлигидан далолат берувчи далиллардан биридир.!!!
Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар....
1. ,,Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир".!!!
2. ,,Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ".!!!
3. ,,Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади".!!!
4. ,,Қуръон Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб:~ ,,Мени танидингми?"~ дейди. У: ,,Йўқ"~ деб жавоб беради. Қуръон:~,,Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман"~дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва Ота~Онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар ,,Буни нима сабабдан кийдик?"~деб ҳайрон бўлганларида, уларга:~,,Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун"~дейилади. Сўнг унга:~,,Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил"~ дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади".!!!
5. ,,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:~,,Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор"~дедилар. ,,Улар кимлар?"~деб сўрадилар. У Зот:~,,Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар".!Мунавий:~,,,Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир"~деган.!!!
6. ,,Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул Қуръон қорини ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир".!!! Фойда:~,,,Ҳаддидан ошмаган", яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган.!!!
7. ,,Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб:~,,Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!"~деди. Шунда Исо алайҳиссалом:~,,Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!"~дедилар.!!!.
8. ,,Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун".!!!
9. Беш нарса ибодатдандир:~,,Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, Ота~онага назар солиш, замзамга назар солиш~~булар хатоларни ўчиради ва олимнинг юзига назар солиш".!!!
10. ,,Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир".!!! Танбеҳ: Агар ~,,Бу ривоятларга кўра муқрий Қуръон ўргатувчи оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан~да"~дейилса, биз айтамизки:~,,Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб тингловчилар фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон~қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас.!!!
11. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:~,,Мен:~,,Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг"~дедим. У Зот:~,,Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир"~дедилар. Мен:~,,Яна қўшимча қилинг"~ дедим. У Зот:~,,Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир"~дедилар".!!!
12. ,,Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради".!!!
13. ,,Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, Қиёмат куни Аллоҳ Таъоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига ,,Ўқи"~дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади".!!!
14. ,,,Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни Жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради".!!!
15. ,,Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади, яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади, фақат унга ваҳий қилинмаган, холос. Қуръон соҳиби ичида Аллоҳнинг каломи бўла туриб, ўзига ўхшаган соҳиби Қуръон билан урушмаслиги ва жоҳил билан жоҳиллик қилмаслиги лозим. Балки у гўзал ва комил бўлиб юриши лозим. Чунки унинг ичида ва қалбида Аллоҳ Таъолонинг каломи бор".!!!
16. ,,Эй Али, Қуръонни ўрганиб, уни ўргатгин. Шунда вафот қилсанг, худди инсонлар Аллоҳнинг Байтини тавоф қилганлари каби фаришталар қабринг атрофини тавоф қиладилар".!!!
17. ,,Соҳиби Қуръонга ,,Ўқи ва кўтарил, дунёда ўқиганинг каби ўқи! Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятинг бўлган жойдир"~дейилади.!!! Танбеҳ:~Ҳофиз Ибн Ҳажар:~Бу хабар Қуръонни ёдлаган қориларга хос, мусҳафдан ўқийдиганлар учун эмас. Шунинг учун уларнинг Жаннатдаги даражалари ёдлаганларининг турлича бўлиши билан фарқ қилади"~деганлар.!!!
Комментарии 29