💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
БИСМИЛЛОҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ.!!!
Аллоҳ Таъолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли оилалари, асҳоблари ва уларнинг изидан то Қиёматгача адашмай эргашган солиҳ умматларига салоту саломлар бўлсин.!!!
Азиз Диндошларим.!!! Солиҳ ва тақволи мўминларим ва муслималарим!!!
Дунёда Расулуллоҳ алайҳиссаломга
муҳаббат этувчи бўлинг! Ул Зотнинг
суннатлари~ йўлларини улуғлаш ва унга
амал этишда ҳарис бўлинг! Шоядки,
охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам сизни шафоат этсалар, зеро ул
Зоти шарифнинг Қиёмат кунидаги
шафоатлари барча Пайғамбарларнинг
шафоатидан муқаддам туради. Ул Зот
Аллоҳ Таъолодан умматларидан бўлган
аҳли кабир улуғ гуноҳларни
қилганларни шафоат этадилар. Бас,
Аллоҳ уларга нажот беради. Солиҳ
биродарларни кўпайтиринг, зеро ҳар бир
мўминга шафоат бордир.!!!
Умид~деб номлайдиган ғайратсизликка
эътиборсиз бўлмаслигингиз лозим, зеро
кимки бир нарсани умид этса, уни талаб
қилади. Адолатсизликдан эҳтиёт бўлинг!
Кимнинг бўйнида адолатсизлик шикояти
бўлса~ю, уни қайтаришдан олдин вафот
этса, Қиёмат куни зулм кўрган рақиблари
уни ўраб олишади. Бири мени масхара
қилган эди, ~дейди. Иккинчиси менга зулм
қилиб, адолатсизлик қилган эди,~ деса,
бошқаси қўшничиликда менга ёмонлик
қилганди, ~дейди. Бошқа яна бири мени
алдаган эди,~ дейди. Уларнинг қўлидан
қочиб қутула олмайсиз, агар қутулдим,
деб ваҳм қилсангиз, айтилади:~Бугун
зулм~адолатсизлик йўқ".!!!
Абу Саид Ҳудрий розийаллоҳу анҳудан
ривоят этилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом
айтдилар:~,,Қиёмат куни мўминлар оташи
Дўзахдан халос бўладилар ва Жаннат
билан Дўзах ўртасидаги ерда тутилиб
қоладилар. Бу дунёда баъзиларининг
баъзилари билан ўрталарида бўлган
адолатсизликлари ва шикоятлари
борасида бир~бирларидан қасос олишади.
Улар барча адолатсизлик ва зулмлардан
тоза ва пок бўлганларидан кейин
Жаннатга киришлари учун изн бўлади".!!!
Имом Бухорий ва Аҳмад ривоят этишган...
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан нақл
этилади:~,,Пайғамбар алайҳиссалом
айтдилар:~,,Ораларингизда синган,
қарздор кимлигини биласизларми".!?
Саҳобалар жавоб бериб айтишди:~Орамиздаги қарздор киши~бу дирҳами
ва дунё матоси бўлмаган кишидир".!!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар:~,,Умматимдан бўлган ҳақиқий
синган, қарздор бўлган одам қиёмат куни
намоз, рўза ва закоти билан келади. У
буни ҳақорат этган, бошқа бировга туҳмат
этган, мана бунинг молини ноҳақ еган,
бошқа бировнинг қонини тўккан, яна
бошқа бировни бесабаб урган ҳолда
келади. Бошқаси ҳам унинг
яхшиликларидан ўзига олади. Бўйнидаги
зулмларни қайтаришда яхшиликлари
тугаб қолса, мазлумларнинг гуноҳлари
олиниб, унинг бўйнига қўйилади. Сўнгра
ўзи оташи дўзахга улоқтирилади".!!!
Имом Муслим, Термизий ва Ибн Ҳанбал ривоят
этишган...
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан нақл
этилади. Пайғамбар алайҳиссалом
айтадилар:~,,Сизлар Қиёмат куни
ҳуқуқларни ўз аҳлига албатта
қайтарасизлар, ҳатто шохсиз қўйга шохли
қўйдан қасоси олиб берилади".!!!
Бу ҳадисларнинг барчаси ,,Саҳиҳ"~
китобларда мавжуд. Аллоҳ сизга тавфиқ
берсин! Яхшиликларингизга уларни ботил
этувчи риё ва ғийбат киришидан саломат
бўлиши натижасига яхши назар ташланг!
Яхшиликларингиз омон~саломат бўлса,
рақиб уларни олади. Ўзингизни ҳушёр
тутасиз. Вақтларингизни бекорга
ўтказманг. Ҳақиқий мискин шуки, у
вақтинчалик лаззатни афзал билади ва
буни доимий қаттиқ азобга алмаштиради.
Аллоҳ Таъолодан саломатлик ва тавфиқ
сўраймиз. Солиҳ ва тақволи амаллар томон, солиҳ~тақволи кишилар томон интилайлик. Ҳидоятга эришгандан сўнг ботилни йўқ қилиш учун ошиқайлик. Аллоҳ Таъоло ҳамиша биз билан бирга АЗИЗЛАРИМ.!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 21
Кел, анда Жабройил, Аршни супургил,
Анда меҳмон бўлгали Расулуллоҳ келадур.
«Мазо — ал басар» кўзлик, «шамс —уз зуҳо» юзлик
Ҳаммадан ширин сўзлик, Расулуллоҳ келадур.
Моликларгаму айтинг, дўзах эшигин ёпсин,
Бошларига дур сочсин, Расулуллоҳ келадур.
Ғилмонларгаму айтинг, жаннат эшигин очсин,
Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келадур.
Шамолларгаму айтинг, сайр этишини қўйсин,
Беадаблик қилмасун, Расулуллоҳ келадур.
Дарёларгаму айтинг, мавж уришини қўйсин,
Олдида соқов бўлсин, Расулуллоҳ келадур.
Азройилгаму айтинг, жон олишини қўйсин,
Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келадур.
Уфқул мақомига бориб йиғлайди Жабройил:
«Бундан ўтсам, ё Расул, қанотларим куядур».
Маҳшар куни бўлганда йиғилур -халойиқлар
Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландар келадур.
Бир дуо қилдим Худонинг пойида,
Марҳамат этмасми мавлид ойида.
Айласам йиғлаб муҳаббат васфини.
Бир муҳаббатким – Муҳаммад(с.а.в.) васфини.
Бошламай сўзимни кўзга тўлди ёш,
Топсам эрди сўз муносиб анга кош.
Васфиға бўғзимда сўзлар энтикар,
Ҳар сўзимга мисли жон бир жон тикар.
Йиғламай найлай буюк ҳасратдаман,
Васли дармоним, қачондир хастаман.
Кўз ёшим босмас муҳаббат ўтини
Чун изн сўрдим Худодан ўтиниб:
Ишқи олийдан этай бир назми роз,
Этма кўз дарёсини лаҳза саёз.
Бир кўзимдин ёш оқиб, қон биридин,
Бир сўзимдин оҳ чиқиб, жон биридин.
Бошлайин отинг билан ҳар байтини,
Ҳарфи зар, ҳар сатри гулзор байтини.
Икки кўзим нуридур ҳам гавҳари,
Икки оламнинг севимли Сарвари.
Истадим ҳуснини этса зарра фош,
Жилва қилди тунда ой, кундуз қуёш.
Исмини айтсам қизорди лолалар,
Кўксини паргола ёрди лолалар.
Ё Муҳаммад сўзида жон бор эди,
Ёки кўксим ичра вулқон бор эди.
Отини айтсам туташди ҳар тараф
Бир шарор, уйғонди гулму ё алаф.
Ерга отди ўзини япроғу х...ЕщёБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ !
Бир дуо қилдим Худонинг пойида,
Марҳамат этмасми мавлид ойида.
Айласам йиғлаб муҳаббат васфини.
Бир муҳаббатким – Муҳаммад(с.а.в.) васфини.
Бошламай сўзимни кўзга тўлди ёш,
Топсам эрди сўз муносиб анга кош.
Васфиға бўғзимда сўзлар энтикар,
Ҳар сўзимга мисли жон бир жон тикар.
Йиғламай найлай буюк ҳасратдаман,
Васли дармоним, қачондир хастаман.
Кўз ёшим босмас муҳаббат ўтини
Чун изн сўрдим Худодан ўтиниб:
Ишқи олийдан этай бир назми роз,
Этма кўз дарёсини лаҳза саёз.
Бир кўзимдин ёш оқиб, қон биридин,
Бир сўзимдин оҳ чиқиб, жон биридин.
Бошлайин отинг билан ҳар байтини,
Ҳарфи зар, ҳар сатри гулзор байтини.
Икки кўзим нуридур ҳам гавҳари,
Икки оламнинг севимли Сарвари.
Истадим ҳуснини этса зарра фош,
Жилва қилди тунда ой, кундуз қуёш.
Исмини айтсам қизорди лолалар,
Кўксини паргола ёрди лолалар.
Ё Муҳаммад сўзида жон бор эди,
Ёки кўксим ичра вулқон бор эди.
Отини айтсам туташди ҳар тараф
Бир шарор, уйғонди гулму ё алаф.
Ерга отди ўзини япроғу хор,
Қолди ёмғирда кузу ёзу баҳор.
Исмини айтиб чопар шаббодалар,
Фаслига боқмай очилди новдалар.
Ўтдиму гулзордин айтиб салот,
Мақдамимга гуллар айтди ҳасанот.
Жамбулу райҳон, атиргул сочди бўй,
Тўлди жаннат исларига кўча-кўй.
Ҳар саловот юзга нурлар индирар,
Руҳни покларканда сувдек тиндирар.
Кимда йўқ дарду ситам, ранжу алам,
Охират қайғусию ё ўзга ғам.
Ҳар на дардга чораю сабру сабот –
Айтингиз Пайғамбаримга ассалот:
Ассалоту вассалому алайка ё Расулаллоҳ,
Ассалоту вассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ,
Ассалоту вассалому алайка ё Хайру Халқуллоҳ,
Муҳаммадур Расулаллоҳ !