Ҳаётда яшаш осон эмас.
Унда ҳақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак.
Биз унда адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, суриламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўзёш тўкамиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради...
Сабр бахтнинг кувончи шунда билинаркан.
Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.
Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.
Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши.
Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.
Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.
Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.
Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.