Предыдущая публикация
Ким ғамдан адо бўлиб йиғларкан,
Асли бир кам дунёнинг дастидан,
Ким қувониб шодон тўй қиларкан,
Йиғиб териб топган бисотидан....
Бу дунё албат ёлғон дунёдир,
Ҳар синови биз учун тайёрдир,
Фақат руҳларда бундан озоддир,
Шунинг учун ҳам бир кам дунёдир..
Бунда бор омонатга хиёнат,
Ҳар қадамингда учрар разолат,
Бу жонимиз ҳам асли омонат,
Қани дўстлар биз кутган диёнат..
Ёруғлик қадри тунда билинар,
Сувнинг қадри саҳрода билинар,
Бойлик қадри йўқликда билинар,
Инсоннинг қадри қачон билинар...
От ҳам кўтаргай отнинг зарбини,
Ҳатто ит сезар итнинг жабрини,
Факқат инсон зотини қаранг-ки,
Билмагай бир бировин қадрини..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев