ИНСОН ҚАДРИ..
Ким ғамдан адо бўлиб йиғларкан,
Асли бир кам дунёнинг дастидан,
Ким қувониб шодон тўй қиларкан,
Йиғиб териб топган бисотидан....
Бу дунё албат ёлғон дунёдир,
Ҳар синови биз учун тайёрдир,
Фақат руҳларда бундан озоддир,
Шунинг учун ҳам бир кам дунёдир..
Бунда бор омонатга хиёнат,
Ҳар қадамингда учрар разолат,
Бу жонимиз ҳам асли омонат,
Қани дўстлар биз кутган диёнат..
Ёруғлик қадри тунда билинар,
Сувнинг қадри саҳрода билинар,
Бойлик қадри йўқликда билинар,
Инсоннинг қадри қачон билинар...
От ҳам кўтаргай отнинг зарбини,
Ҳатто ит сезар итнинг жабрини,
Факқат инсон зотини қаранг-ки,
Билмагай бир бировин қадрини..
ДУНЁ - БЕВАФО ЭМАС, ОДАМ - БЕВАФО!
Инсон нафси учун хайвон суяди,
Унинг гушти билан корин туяди,
Дунё бевафо -деб нолиб куяди,
Дунё покизадир, олам --мусаффо,
Дунё-- бевафо эмас, одам--бевафо!
Бушаса гохида инсон хамёни,
Осмонга етмаса игво нарвони,
Бевафо -деб яна сукар дунёни,
Дунё покизадир, олам-- мусаффо,
Дунё-- бевафо эмас, одам-- бевафо!
Кимлар хасад билан куйганда кадам,
Хатто дуст дардига булмаса малхам,
Хакорат эшитар, одамдан олам,
Аммо дунё покдир, олам-- мусаффо,
Дунё-- бевафо эмас, одам-- бевафо!
Кимдир аробада тухмат ташийди,
Бир-бирин тахкирлаб, итдай гажийди,
Дунёни ёмонлаб бошин кашийди,
Лек дунё-- покиза, олам-- мусаффо,
Дунё-- бе