ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА НАСАБЛАРИ..
_________________
-------
Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Фил йили туғилганмиз».
«Усмон ибн Аффон Қубос ибн Ашям Лайсий розияллоҳу анҳудан: «Сиз каттамисиз, Расулуллоҳми?» деб сўради.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан катталар. Мен у зотдан туғилишда қадимгироқман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили туғилганлар. Онам мени ўша жойга кўтариб борганида филнинг чириб кетган яшил тезагини кўрганман», деди».
Иккисини Термизий ҳасан санад илa ривоят қилган.
Ушбу икки ривоятда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фил йили»да т