Юраги қалбимдан жой олган инсон,
Бунча яқинлашдик бизлар сен билан...
Руҳим ҳам руҳидан жон олган инсон,
Бир гўзал суҳбатлар қурсак сен билан....
Сени кўрганимда қувнар кўзларим,
Кўнглим ёришади сенга қарасам...
Ифода этолмас балки сўзларим,
Бир гўзал суҳбатлар қурсак сен билан....
Фарқ этмас менингми ё сенинг макон,
Юрагим ёришсин суҳбатларингдан.
Сен ва мен "Биз" бўлар ўша бир замон,
Бир гўзал суҳбатлар қурсак сен билан...
Ҳисларим гуллади ишонасанми,
Кўнглимнинг уфқига ботган қуёшсан...
Яна минг йилларча қололасанми,
Бир гўзал суҳбатлар қурсак сен билан...
Кулгин, юрагингга ҳузур бағишла,
Баҳра олсам дейман кулгуларингдан.
Изн бер.... рухсат бер... илтифот айла,
Бир гўзал суҳбатлар қу