Предыдущая публикация
Омад келиб бахти чопганда.
Дунёларга сиғмайди эркак.
Ёру-дўстдан жабр топганда.
Майхонада йиғлайди эркак.
Зор қилганда нокас аблаҳга.
Кириб чиқар гўё дўзахга.
Бор дардини тўкиб қадаҳга.
Майхонада йиғлайди эркак.
Хиёнатдан синса бардоши.
Жудоликдан айланса боши.
Дил тубига сингиб кўз ёши.
Майхонада йиғлайди эркак.
Яшар туҳмат, гумонларда ҳам.
Бу дард йўқдир жононларда ҳам.
Йиғламай жанг майдонларда ҳам.
Майхонада йиғлайди эркак.
Жондан суюб ҳар жононани.
Зор қақшатиб хотин, болани.
Рози қилмай Ота-Онани.
Майхонада йиғлайди эркак.
Бахт бўлсаю қалби доғларда.
Гул ӯнмаса кўнгил боғларда.
Тирноққа зор қолган чоғларда.
Майхонада йиғлайди эркак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 114