#Ҳадис_270
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_271
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Раъд сураси, 22 - 23-24оятлар