Коронгу тушмокда уйга толаман
Кетябман кийналиб ушбу кеча - кун.
Узимдан утганин узим биламан ,
Кун борми дустларим мусофир учун .
Кечаси ётишга килоп к,уймайди
Эрталаб тонгача жонни кийнайди
Светни учирсанг баттар к,айнайди
Кун борми дустларим мусофир учун.
Ухлолмай утсам гар Кухнига бир оз
Улганинг устига тепгандек бехос
Бетда хам изгийди Таракан ифлос
Кун борми дустларим мусофир учун ?
Килопдан одам куп хар бир хонада
Хаво хам етишмай турган санада
«Дааарддд !» куйиб юборди бири панада
Кун борми дустларим мусофир учун
Хаскунам бундай пайт тонг хам отмайди
Кимдир хуррак отар Кисиб етмайди
Бир тепай дейману духим етмайди
Кун борми дустларим мусофир учун
Эровлаб бир дустим отганча ханда
Оёгим кучоклаб олди, зорманда
Ох жоним , асалим дейди , Шарманда
Кун борми дустларим мусофир учун
Улай деб бир махал ухловдим баъзур
Бир тепиб уйготиб юборди бир у’р.
Кузга караб юрсанг булмайми шабкур
Кун борми дустларим мусофир учун.
Тонг отар куз кетди ухлардим мазза
Тушимда кайдадир буларди аъза
Уйгонсам будулник экан беьмаза
Кун борми дустларим мусофир учун
Соатга карасам беш хали айни
Ундан хам ёмони эшит огайни
Будулник куйганинг узи турмайди
Кун борми дустларим мусофир учун
Эрталаб кетмасдан булиб очарад
Чопдим туалетга келди деб омад
Лек Душ килар эди битта палакат
Кун борми дустларим мусофир учун.
Ишга кеч коляпман чиксайди , кани
Бир соат коп кетди лаънати Гани
Клопу таракан толасин сани
Кун борми дустларим мусофир учун
Бир куним бошланди обычный мана
Тургандим хожатга навбатда яна
Сахардан мент босди бирдан согона !
Кун борми дустларим мусофир учун
Балкондан хаккалаб кочганлар кайси
Кийимсиз шортикда учганлар кайси
Бир энди бошкача кочишнинг файзи
Кун борми дустларим мусоир учун
Уйкуда етганлар бор эди хали
Иккинчи этаждан сакрадим нагли
Ваннада коп кетди бечора Гани
Кун борми дустларим мусофир учун
Кувгандек оркамдан худди у’йимда
Кочардим гуёки суннат ту’йимда
Югуриб кетардим ички кийимда
Кун борми дустларим мусофир учун
Ташкари кахратон , совук, кор, захар
Оёкда пайпок йук , музлардим дар - дар
Энамнинг энасин курдим шу сафар
Кун борми дустларим мусофир учун
Юзингизга табассум улашган булсак класни босинг жигарлар 😁
1 сентябр . Гофуржон ( шоир )
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев