Кашмирда хизмат қилган ҳиндистонлик аскар йигит ҳар куни банкоматдан 100 рупийдан чиқариб олар экан.
Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этган ва кунларнинг бирида банкомат қоровули аскардан сўрабди: “Нега сиз ҳар куни фақат 100 рупиядан ечиб кетасиз, бирдан кўпроқ пул ечиб, узоқ вақтга етказсангиз бўладику?!“.
Шунда аскар жавоб берди: “Менинг картам онамнинг телефонига уланган, ҳар бир пул ечганимда унга смс хабар боради ва шу билан у менинг тириклигимни билади“.
Интернетдан олинди.