Бир гуриллаб, ёниб- ёниб, ўчиб қолган,
Лек шунда хам юракларга кўчиб қолган,
Йигирма бир бекорчини жамлай олган,
Оқибатли гурпадошлар гурухи бу.
Ошми, гапми ёки базм шунда бари,
Бир тўпланиб ўтирмаймиз шундан нари,
Энг қувноқ, энг тўполончи, энг жайдари,
Оқибатли гурпадошлар гурухи бу.
Хамма ўзи билан ўзи, юмуши бор,
Йигит, қизлар хамманинг ўз турмуши бор,
Ёзиш осон, жавоб бериб туриши бор (хотинга ёки эрга),
Оқибатли гурпадошлар гурухи бу.
Ёзмаяпман ўқиганлар не деркин деб,
Юртимизда инсон эркин, сўз эркин деб,
Ўтирайлик бир қўлбола ошларни еб,
Оқибатга кўз тегмасин тилагим шу.
Сабр қилиб яшаган етар экан муродга,
Мақсадга йўл нарвондай, аста секин бўларкан.
Қандай инсон бўларсан яралиб бу хаётга,
Билгин дўзах пуллик, лек жаннат текин бўларкан.