НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ОЙДАН ҲАМ ЧИРОЙЛИ ЭДИЛАР «Жобир ибн Самуранинг шундай деяётганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзларида қизиллик бор эди. Товонлари эса озғин эди».
Шуъба деди: Симокга: «Оғизлари кенг», дегани нима?», дедим. У: «Оғизлари катта», деди. Мен: «Кўзларида қизиллик бор эди», дегани нима?», дедим. У: «Кўзларининг бир томони узун», деди. Мен: «Товонлари эса озғин эди» дегани нима?», дедим. У: «Товонларининг гўшти оз эди», деди.