__________
...Фотиҳанинг ХОСИЯТлари ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда билдирилган:
---“Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
“Энг хосиятли сура – Фотиҳа.” (Ҳаким)
“Фотиҳа сурасини ўқиш Аллоҳу таолонинг ҒАЗАБининг олдини олади.”
“Фотиҳа сураси заҳарга қарши шифодир.” (Абушшайх)
...Мазкур сура ниҳоятда улуғ суралардан бўлиб, унинг бир қанча исми бор...
Машҳур муфассирлардан Ибн Жарир Табарий ўзининг “Жомеу-л-баён” номли китобида айтади:
---“Бу сура “фотиҳату-л-Китоб” деб аталишига сабаб шуки, Мусҳафларда биринчи бўлиб у ёзилади, намозларда (биринчи) у ўқилади”. Бу суранинг яна бир номи “Умму-л-Китоб”дир. “Умму-л-Китоб” Китобнинг яъни Қуръони каримнинг ~ АСОСИ, АСЛИ, моҳияти деган маъноларни англатади !
Зеро, Фотиҳа сураси Қуръони Каримнинг асосий мақсад ва ғояларини ўзида <<МУЖАССАМ>> қилган сурадир !
Унда Аллоҳ таолога мақтов бор, унда Аллоҳнинг оламларнинг ягона яратувчиси ва парвардигори эканлиги ҳақида сўз боради, унда якка Аллоҳга ибодат қилиш маъноси мавжуд. Демак, унда ҳам рубубият ва ҳам улуҳият тавҳиди баён қилинган. Унда Аллоҳдан ҳидоят ва собитқадамлик сўраш бор !
Хуллас калом, қисқагина бу сурада Исломнинг <<МАҒЗИ>> ўз ифодасини топган!
Шу боис ҳам “Уммул-Китоб” Китобнинг асоси деб номланган !
Фотиҳа сураси шифодир. Уни ўқиб киши ўзига ва бошқа беморларга дам урса Аллоҳнинг изни билан НАФИ ЕТАДИ !
Бу кўпчилик томонидан тажрибада ҳам кўрилган ҳақиқатдир. Зотан, юқорида мазкур суранинг “ШИФО” деган номи ҳам борлиги айтилди...
Саҳобаи киромлар фотиҳа сурасини бир қабиланинг бошлиғи бўлмиш ЧАЁН* чаққан одамга ўқиганларида шифо топгани ва муокофотига бир сурув қўй ҳам бергани ҳақидаги ривоят машҳурдир...
Расулуллоҳ алайҳиссалом ушанда “Нима ўқидинг?” деб сўрадилар. Саҳоба Фотиҳа сурасини ўқиганини айтганида, унга “Фотиҳанинг шифо бўлишини қаердан билдинг? Бу қўйларни ёнингдагилар билан бўлиш ва менга ҳам бир қисмини ажрат” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)
Аллома Ибн Қоййим :
---“Мен Маккада ҳаж мавсумида юрганимда тобим қочиб қолди. Шунда ЗАМ~ЗАМ сувидан бир ҳовуч олиб, унга фотиҳа сурасини ўқиб ичганимда ажиб фойдасини кўрдим”, деган сўзларни айтган !
Бу улуғ сура КУНда кўп маротабалаб ўқилади. Ҳатто тунда ~ ЁТИШ олдидан ҳам ўқиш мустаҳаб саналади...
(Валлоҳу аълам...)
ФОТИҲА СУРАСИ (Кирилл)
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн.
2. Ар-роҳманир роҳийм.
3. Малики явмиддин.
4. Иййака наъбуду ва иййака настаъийн.
5. Иҳдинас сиротал мустақим.
6-7. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ълайҳим валлаззоллийн.
ФОТИҲА СУРАСИ (Таржима)
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
1. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир.
2. У Роҳман ва Роҳиймдир.
3. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.
4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
5. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
6-7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев