"АЛЛОҲ БУ АЁЛГА ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛДИ..."
.
Уммул-муъминин Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
.
Бир камбағал аёл олдимга икки қизчаси билан келди. Мен унга уч дона хурмо бердим. (Уйимизда бошқа таом йўқ эди). У аёл ҳар бир қизига бир донадан хурмо бериб, учинчисини ўзи емоқчи бўлди. Хурмо донасини оғзига олиб борар экан, иккала қизи ҳам унга тикилиб ана шу учинчи дона хурмога интилдилар.
Шунда аёл хурмо донасини ўртасидан иккига бўлиб қизларига берди. (Ўзи ҳам очликдан қийналаётган бўлишига қарамай қизларига бўлган меҳр-шафқати устун келди).
Мен бу аёлнинг хислатини ёқтириб (ундан қаттиқ таъсирланиб, қизларига бўлган меҳр-шафқатини) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (уйга келганларида) ай