• Юсуф алайҳиссалом, укаси Биняминни ташвишли вазиятда кўрганда, ташвишини кетказиб:
«Мен акангман, хафа бўлма!», (Юсуф сураси, 69-оят) деган эди.
• Шуъайб алайҳиссалом, Мусо алайҳиссаломнинг золимлар тарафидан таъқибга олинган, юртидан қувилган, саргардон ҳолда кўрганда, кўнглини кўтариб:
«Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», (Қасас сураси, 28-оят) деган эди.
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан ватанни ташлаб чиқиб кетар эканлар, ғорда Абу Бакрнинг титраётган қалбини хотиржам қилиб:
«Маҳзун бўлма, албатта Аллоҳ биз билан бирга», (Тавба сураси, 40-оят) деган эдилар.
Аллоҳнинг расуллари мана шундай бўлишган. Уларнинг манҳажлари, энг оғир ваз