Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди».
Термизий ривояти
Шарҳ: Набий ﷺ бу ҳадиси шарифларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини баён қилиш билан илмни ёйишга тарғиб қилмоқдалар.
Ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида азоб билан азобланиши муқаррарлиги маълум қилинмоқда. Ундай одамни Аллоҳ оловдан бўлган юган билан юганлаб, жаҳаннамга солар ва у ерда яна алоҳида азоб берар экан.
Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани хоҳласа, шуни қилади. Хоҳласа, бировга ўргатади, хоҳламаса, ўргатмайди. Исломда эса илм олимнинг эмас, б
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар».
Бухорий ривояти
(Абу Саъид розияллоҳу анҳудан)
Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).
Шарҳ: Пайғамбаримиз ﷺ нинг бу гаплари қариб ўн уч ярим асрдан сўнг юзага чиқди. Ўша вақтда мусулмонлар ўзларидан олдин ўтган қавмларга эргашиш қандоқ бўлишини тасаввур ҳам қила олмас эдил
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
«الصادق يرزقه الله مهابة وجلالة فمن رآه هابه وأحبه والكاذب يرزقه إهانة ومقتا فمن رآه مقته واحتقره».
«إعلام الموقعين»، ۱/۱۲۲.
«Содиқ инсонни Аллоҳ таоло ҳайбат, ҳурмат ва улуғлик, буюклик билан ризқлантириб қўяди. Ким уни кўрса ундан ҳайиқади ва уни яхши кўради. Каззоб инсонга эса хорлик ва нафратни бериб қўяди. Ким уни кўрса нафратланади ва ундан жирканади».
«Иъламил муваққиъийн», 1/122.