Арафа кун, шом маҳали, дув-дув ёриб,
Бир шум хабар, Киштӯдакдан келиб етди.
Норасо-ю, оналарни лойга қориб,
Сел кемаси, узоқларга олиб кетди!
Кема узра кетиб борар она бола,
Яқинлари йиғлаганча қолар бӯзлаб!
Қишлоқ аҳли юрагида лим-лим нола,
Кӯрганларин, келганларга берар сӯзлаб!
Беш бола-ю, онажонин ортида зор,
Айрилиқда чил-чил синган кӯнгиллар бор.
Фариштадек, гӯзал юзли, кӯзи хумор,
Бу кемада мунис опа сингиллар бор.
Белда белбоғ, кӯзлари ёш, мотамсаро,
Зарафшоннинг бӯйи инсон билан тӯлди!
Борин бериб кимларнидир қалби яро,
Кимнинг уйи килар учун ӯтин булди!
Унутилмас, кундир у кун, ӯта оғир!
Эл дардини қӯзғаб қӯяр ёғса ёмғир.
Эй диндошлар бардам бӯлинг бу ҳам тақдир,
Ӯтганларга дуо қилиб қӯйинг бир-бир.
Кошонадан ҳамдардлигу салом сизга,
Сабр берсин, ёшу-қари, ӯғил қизга,
Бу Оллоҳнинг синовидур, ҳикматга бой!
Йиллар ӯтиб хали бари тушар изга.
Рауфжон Хӯжамов 07.08.21й
Шеър Панжакент нохиясининг Киштӯдак қишлоғида яшовчи Лутфулло Исмоилов укамиз илтимоларига кӯра ёзилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22