Предыдущая публикация
Ижтимоий тармоқда,
Кӯзинг тушиб отларга,..
Ӯз вақтингни кетдирма,
Хасбинг туриб ётларга.
У отларнинг барчаси,..
Аллақачон сотилган.
Жанг майдонда ҳар доим,
Сотилганлар отилган!
Сен кӯрмасдан минилган,
Кишнаган бу биялар!
Чӯктирмасин кӯнглингни,
Чарчаб қолган туялар.
Изламагин тармоқда,
Жинси тоза тойларни.
Бу биялар излашар,
Саройи бор бойларни.
Меҳр бериб ӯз отинга,
Полвонликга ярасанг.
Етказади маррага,
Тараб яхши қарасанг.
Рауфий дер,- бу тармоқ,
" Вақтга қӯйилган қармоқ".
Ӯтказмагин умрингни...
Дӯстим ӯйнатиб бармоқ.
© Рауфжон Хӯжамов
ISBN 978-99975-843-5
ББК тожик 7-5
Х83
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1
Асранг кӯзни қорасини,
Изланг бахтни чорасини.
Бузманг қардош орасини,
Бири етдур бири тирноқ,
Бири қӯлдир бири бармоқ.
Аразлашса лабин чӯзиб,
Рақиблари кетар ӯзиб,
Бир бирисиз қолар тӯзиб,
Бири сочдур бири тароқ,
Бири ӯтдур бири чироқ,
Бирига дард теккан они,
Иккинчисин оғрир жони,
Бирдур томирдаги қони,
Бири бошдур бири оёқ,
Бири сондур бири саноқ.
Дард чекканда, энг чин дарддош,
Айрилмоққа йӯқдир бардош,
Бу дунёда икки қардош,
Бири шохдур бири япроқ,
Бири сувдир бири тупроқ.
Рауфжон Хӯжамов