Фалон нарса текин деса гар, Нақд қиёмат қоим бўлади. Шу текинни ололмаса гар, Ўша куни мотам бўлади. Қиё боқмас оға инига, Сичқон қўрқиб кирар инига, Илинмаса матоҳ қўлига, Ўша куни мотам бўлади. Текин бўлса миҳни ҳам ютар, Мол талашиб усту бош йиртар, Тугаб қолиб етмай қолса гар, Ўша куни мотам бўлади. Яхши ҳамки қаҳат замонмас, Ёки булар фақир мискинмас, Олиши шарт кечиш мумкинмас, Ўша куни мотам бўлади. Синиб кетар эшик дарвоза, Ҳамма ёқда шов-шув овоза, Чиқиб олар ҳатто ҳавоза, Ўша куни мотам бўлади. Ажабланиб ёқа ушлайсан, Пешонангга уриб муштлайсан, Инсон, нега? Молга ташлайсан, Ўша куни мотам бўлади.