- Севасанми вақтлар ўтиб яна бир бор?
Жавоб берди:
- Сизга айтай, етиб фаҳмим,
Ўладими битта одам такрор-такрор!?
Дедиларким:
- Нималарга кўнмас инсон,
Қай жароҳат фурсат келиб битиб кетмас?
Жавоб берди:
- Жароҳатку топар шифо,
Жароҳатни берган одам унутилмас!
- Меҳр истаб қўзғолонлар қилар кўнгил,
Ўшал чоғда ишққа таслим бўлсанг керак?
- Мен кимнингдир қўлларини тутарману,
Аммо маҳкам қулфланиб олган юрак!
- Айтчи унда қайси тирик кўниб, кўнгай,
Ёлғизлик деб аталувчи талофатга?
- Унинг бахти, ҳаловати, ёри бўлгай,
Иҳлос қилиб, меҳр берса ибодатга!
Бир одамдан сўрадилар илм аҳли:
- Севасанми вақтлар ўтиб яна бир бор?
Жавоб берди:
- Сизга айтай, етиб фаҳмим,
Ўладими битта одам такрор-такрор!?
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев