Лекин баъзан унинг оиласидан ранжиб кетаман. Икки, уч ойда онамникига жўнатишади. Уйимга етиб бормасимдан қайнонам телефон қилади. "Шом бўлмасидан етиб келинг!"
Соғинчим совумасдан, юрагим музлаб бўлади... Ота-онам билан бир кун яйраб ўтиролмайманми? Бир кунгина қучоқларида дам ололмайманми? Адолат шуми? Эримнинг бутун оиласини хизматини қилсам, тонгни тунгга уласам ва ўзим уч ойда ота-онамникига етиб борсам-у, дарвозадан кириб бормасимдан қайнонам телефон қилса... Баъзан ичим тўлиб, бақириб юборгиларим келади... Ота-онам қариб қолишган. Ғаниматим улар. Тирикликларида кўриб турсам, ёнларига бориб турсам... Булар мен учун орзу, мен учун ҳавас... Эрта-индин бу ёруғ оламдан ўтиб кетишса, мен бориб кўролмаганларим учун, ёнларида бўлолмаганларим учун ич-этимни ****, виждон азобида ҳаётимни давом эттираман-ку...
Ҳар сафар онам мени тезроқ жўнатишга ҳаракат қилади. "Жонинг соғ экан-ку, болам. Майли... кеч бўлмай етиб борақол. Қолган гапларни телефонда гаплашсак ҳам бўлаверади. Уйинг тинч бўлса бўлгани".
Менсиз қанча эҳсонлар, йиғинлар ўтади. Онам менга айтмайди... Қариндошлар йиғилишади, гавжум бўлиб уйимизни тўлдиришади. Онам менга айтмайди... "Айтганим билан қизим келолмайди. Келолмагандан кейин дили оғрийди. Ҳаммани йиғилганини эшитса, болам жойида ўтиролмай қолади. Соғиниб қийналади. У билмай қўяқолсин! Унга айтмай қўяқолинглар!"
Мени шикоят қилишга ҳаққим йўқ. Эрим яхши инсон, у жуда ҳам яхши. Лекин... ота-онам мен учун ғанимат, уларни ҳар кун, ҳар дам соғиниб, кўргим келаверади...
Зулфия Махмуд.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7