💕Ассалому алайкум! Хайрли тонг Олисдаги Яқинларим! Янги иш кунингиз хайрли, манфаатли, мазмунли ўтсин! ✅ЯНГИ КУН ЮКЛАМАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ! ❤️Мен омадли инсонман, нима иш бошласам барчаси муваффақиятли келади! ❤️Мен кун давомида фақат позитив энергияда юришимга ишонаман, мени атрофидагилар хам позитив инсонлар! ❤️Менга турли томондан турли шаклдаги пуллар оқиб келишига ишонаман. Мен мўл-кўл яшашга ўзимга рухсат бераман! ❤️Мен Яратганнинг беминнат муҳаббатига тўйинаман ва ўзимнинг ҳиссиётларимни ёрқин ифода этишимга рухсат бераман!
​​📝​​"КЕЧИККАН МЕҲР....." Эрта тонг... Аста секинлик билан шаҳар мудроқ кўзларини очмоқда. Бир аёл кўчасини озода қилиб, қайтиб келиб фарзандларини мактабга жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда. Болалар уйғониб,юз қўлларини ювиб дастурхон атрофида жам бўлдилар. Эр ҳам уйғониб, дастурхонга хушкайфият билан ўтирди ва у атрофидагиларга “сизларга хушхабарим бор, қишлоқдан отам келяптилар” -деди. Барчанинг юзига табассум югурди. Болалар қий-чув қилиб шовқин сола бошладилар. “Яшасин, яшасин бобомиз келар эканлар”- деб сакрадилар. Аёли: “Ажойиб иш бўлди-да, анча бўлган эди келмаганларига. Унда мен дадамизнинг энг яхши кўрган таомларини тайёрлаб қўяман” -деди. Эри ҳам уни тасдиқ қилгандай: ---“Ундай бўлса
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ 🥀 Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
📝 ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ. (Хаётий вокеа). Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди. Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди. Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажар
✒️Исён қаршисида туғилган муҳаббат —Ўзи омадим йўқ экан. Бу йил ҳам ўқишга кира олмадим. Ҳамма орзуларим чилпарчин бўлди! Э, Худойим, нимага ўзи қиз бола бўлиб дунёга келдим экан?! Райҳон: «Нима бўлса, бўлди. Пешонамга олий маълумотли бўлиш ёзилмаган экан, энди ота-онамга берган ваъдамнинг устидан чиқишга мажбурман», деса ҳам, атрофида қандайдир бир мўъжиза юз берадигандек, отасими, онасими: «Райҳон, қизим, ўқишга ихлосинг жуда баланд. Майли, бу йил ҳам тайёргарлик кўриб, ўқишга кира қол. Учинчи уриниш доим муваффақиятли бўлади», дейдигандек эди. Йўқ, ҳеч қандай мўъжиза юз бермади. Оиласидагилар зиёли одамлар, қалбимни тушунади, деб ишониб юргани — ота-онаси ҳам Райҳон иккинчи бор имтиҳонда
✍СИРЛИ ЧОЛНИНГ ХАЁТИ. (вокейлик асосида ёзилди) Унга хаммани рахми келарди. Кушнилари,таниш билишлари,хаттоки уни танимаган,кучада биринчи бор учратган одамнинг хам унинг холига рахми келарди. Кария ростдан хам куринишидан одамни рахмини келтирарди. Жуда кариб муррайиб колган,озгин,ранглари саргайиб колган,худди мумияга буяб куйилгандай,бошка асрдан келганга ухшарди гуё. Биринчи бор уни куриб хаёлингизга унинг болалари нега шу ахволда ташлаб куйди экан деган фикрга борардингиз. Бунака ёшда кари холида бозорда мева сотиб юрса,бу бизнинг халкимизга мос иш эмасди. Нахотки унинг болаларида уз отаси учун бир коса овкат ёки бир парча нон топилмаса. Бу биз мусулмон халки учун уят эди. Ёши улуг ин
AССAЛОМУ AЛAЙКУМ! ХAЙРЛИ ТОНГ! 🌸🌸❄️❄️ 🕊Эрта тонгда ёмғирнинг нафасидан, азоннинг овозидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик. Бизни соғ-саломат уйғотган Aллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлаймиз-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга бой ўтсин❄️ 🕊Душанба кунингиз мароқли ўтсин!
ПУЛГА СОТИБ ОЛИНГАН БАХТ… (“1001 ҳикоя” туркумидан) Аёл номидан... Ишдан уйга қайтарканман, йўл-йўлакай уйга нималар кераклиги ҳақида ўйлаб кетардим. Бекзод акамниям хурсанд кўрмаганимга анча бўлди. Бугун айнан улар учун ўзгача таом тайёрлашни ният қилдим. Ахир роппа роса 7 йил аввал мана шу кун аҳду паймон қилиб мустақил ҳаётни бошлагандик, айнан шу кунда бир тану бир жон бўлиб ҳает аталмиш узун сўқмоқдан илк бор бирга қадам ташлагандик. Шуларни ҳаёл қилиб бозорга ҳам етиб келдим. Ул-бул харид қилиб бўлгач дарбозадан чиқаётиб кўзим бир қизчага тушди. "Бунча ширин бўлмаса" деб қўйдим ўзимга. Қизча эса тинмай бир гапни такрорларди: "Аллоҳ йулига садақа қилинг". Чўнтагимдан майда пул чиқа
Показать ещё