Ажойиб ҳикоя...
Жума намозида эдик. Ўнг томонимда кекса одам ўтирар, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Кекса отахон фарз намози учун қўзғалганимизда орқасига ўгирилди ва орқадаги болага:
Сафда тур, болам, сафимиз бўшамасин, – деди.
Бола момиқ, сержун яшил жойнамоз устида турарди. Негадир ўрин алмашгиси келмади. Отахон буни пайқади чоғи, жойнамозни кўрсатиб:
– Ўзингга ёқадиган юмшоққина жой топиб олибсан-ку. Ҳали онасининг боласи экансан-да, – деди.
Йигитча индамади. Бўш жойга бошқа одам келиб қўшилди. Намозни адо этиб бўлгач, кекса отахонни жума билан муборакбод этдим. Бироздан кейин орқа томондаги болакай келиб, отахоннинг қўлини ўпди. Кекса киши бояги сўзларидан пушаймонда эди.
Йигитчанинг бошини меҳр билан силаб:
– Сени онасининг боласи деганимга хафа бўлма, ўғлим, – деди. – Ҳақингни ҳалол қил. Кексалик қурсин, оғзимдан чиқди-кетди...
Боланинг кўзлари ёшга тўлди.
Бошини қуйи солиб:
– Узрга ҳожат йўқ, отахон.
Тўғри айтдингиз.
Бу жойнамознинг устига намоз ўқишни истаганим сабаби бор. Онам вафот этганида тобут устига шу жойнамоз ёпилган эди. Унинг устига саждага бош қўйганимда онамнинг бағрига бош қўйгандек бўламан...
Жунайд Суави.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев