#УчастковойИшламаяпти
#РаисИшламаяпти
Нега Чоркесарда сув муаммоси янада чигаллашиб боряпти?
Экологияни пеш қиладиганлар, айбни сайёрамиз исиб кетаётганидан, деб валдирайдиганлар бу постни ўқимай, тинчгина сурсин... Африкага бориб кўрсин одамларни, умрбод сувсиз келишиб яшашларини.
Гап бошқа ёқда:
1. МФЙ раиси - Бўтқоқликлардан.
Токи Чоркесар МФЙ раиси булоқ бошидан экан, токи қариндош-уруғи каттадан катта сувталаб ерга эгалик қилар экан, оддий халққа булар сув бермайди. Нари борса, қаршилик қилмай, тинчгина томошабин бўлиб ўтираверади.
2. Қўрқоқ участковойлар.
Сув бошида турган маҳалла фуқаролари очиқдан-очиқ Жаҳон тараққиёт банки лойиҳасини қўпориб ташлади, ишлашига тўсқинлик қилди. Далиллар келтирилди, лекин уларга ҳеч ким айтарли чора кўрмади. Участковойларнинг улардан нима тили қисиқлик жойи бор?
3. Дин пешволари аҳли авомга тушунтириш ишларини олиб бормаслигида.
Ҳар жума намозда халқ бн кўришасизлар, ифторлик пайтида ва маракада. Дастурхон тўрида нима мавзуларни кўтарасизлар? Сув темасини кўтарсанглар биров маишатга айтмай қўядими?
4. Ҳисобсиз сувлар...
Агар ҳар бир намга тўймас ҳовлига ҳисоблагич ўрнатилганда ва тўловлар қаттиқ назорат қилинганда эди, бугунги муаммолар юзага келмасди. Ҳаммаси чўнтагига қараб ичимлик сувини ишлатарди. Ёки бир-икки марта катта пулга тушиб, тезда томчилаб суғоришга ўтиб оларди.
5. Ўзбошимчалик эгаллаб олинган ерлар кадастр агентлиги томонидан тўлиқ назоратга олинмаганлиги.
6. Тизимдаги нуқсонлар.
Агарда булоғи бор ерларнинг, ҳовлисидан ўтган сувларнинг мулк ва ер солиғи бошқаларникига нисбатан 10-20 баробар қиммат бўлганда, ҳеч ким "бу мани отамдан қолган булоқ!", деб зўравонлик қилмас эди. Солиқ тўловини кўриб, ўзи ташлаб қочиб кетарди.
Хали гап кўп. Ишчи гуруҳлар тузилади, мажлислар қилишади... вақтинчалик масала ёпилгандек бўлади. Лекин, токи мана шу ўйин қоидалари бошқаттан кўриб чиқилмагунча, ҳар мавсумда эски касал янада қўзғайверади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев