« إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى ، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ إِلَى امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ » .
رواه البخاري (1) ومسلم (1907) وأبو داود (2201) والترمذي (1647) والنسائي (1/59- 60)
📃 Абдуллоҳ ибн Зубайр Ал-Ҳумайдий ҳадис ривоят қилиб айтди: Бизга (устозимиз) Суфён (ибн Уяйна ўз устозлари) Яҳё ибн Саид Ал-Ансорийдан ҳадис ривоят қилиб деди: Яҳё ибн Саид Ал-Ансорий сўзлади: Менга Муҳаммад ибн Иброҳим Ат-Таймий (ўз устозлари) Алқама ибн Ваққос Ал-Лайсийдан эшитганини хабар бериб деди: Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб айтаётганларини эшитдим: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қуйидагича) сўзлаётганларини эшитдим:
«Албатта амаллар ниятлар биландир ва Шубҳасиз ҳар бир киши учун у ният қилган нарсаси (битилади). Бас, кимники ҳижрат қилиш(дан кўзлаган ният)и бирор дунё(вий манфаат)га етиш бўлса ёки бирор аёлни никоҳига олиш бўлса, бас, унинг ҳижрати (ана шу) ҳижрат қилган нарсаси учун (бўлган деб ёзилади)».
Бухорий (1), Муслим (1907), Абу Довуд (2201), Термизий (1647), Насоий (1/59-60)
(Яъни, бундай инсон Аллоҳ учун ҳижрат қилиш савобидан маҳрум бўлади, номаи аъмолига «бу кимса дунё учун ёки севган аёлига етиш учун ҳижрат қилган» деб ёзиб қўйилади, ичида шундай ният қилганлиги туфайли. Зоҳири худди Дин йўлида ҳижрат қилгандек бўлиб кўрингани Охиратда унга фойда бермайди, Аллоҳ асрасин).
● Имом Абу Довуд айтадилар: "Амаллар ниятлар биландир" ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади".
● Имом Аҳмад ва Шофеий айтадилар: "Амаллар ниятлар биландир" ҳадисига илмнинг учдан бири дохил бўлади. Негаки банданинг амаллари қалби, тили ва қолган аъзолари билан касб қилинади. Қалб билан ният қилиш айни шу уч қисмдан биридир".
● Суфён ас-Саврий айтадилар: "Ниятимдан кўра қийинроқ бирон нарсани муолажа қилмадим, зеро, у тез ўзгариб турувчидир",- деганлар.
🌸Каналимизни биродарларга ҳам улашинг👇 https://t.me/Salaflar_durdonalaridan
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев