● Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:
«إِذَا صَحَّ الْحَدِيثُ فَهُوَ مَذْهَبِي»
«Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир.»
📖 Ибн Обидийн «Ҳошия»да (1\63) ва «Расмул муфтий» рисоласида, Шайх Солиҳ ал-Фуланий «Ийқозул ҳимам»да (62-бет) ва бошқалар ривоят қилишган. Ибн Обидийн Ибн аш-Шиҳнанинг «Шарҳул ҳидоя» китобидан қуйидагиларни нақл қилади: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва у мазҳабнинг зиддига бўлса, ҳадисга амал қилинади ва бу имом Абу Ҳанифанинг мазҳаби саналади, у зотнинг мазҳабидаги киши ушбу ҳадисга амал қилиш билан ҳанафийликдан чиқиб қолмайди. Зеро, имомнинг ўзлари: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир» деганлар. Бу сўзни имом Ибн Абдулбар имом Абу Ҳанифадан ва бошқа имомлардан ривоят қилган.»
«لا يَحِلُّ لأحَدٍ أَنْ يَأْخُذَ بِقَوْلِنا ما لَمْ يَعْلَمْ مِنْ أَيْنَ أَخَذْناهُ»
«Қаердан олганимизни билмасдан туриб бизнинг сўзимизни олиш ҳеч кимга дуруст эмасдир.»
📖 Ибн Абдулбар «Ал-интиқо фий фазоилис-саласатил-аимматил-фуқаҳо» китобида (145-бет), Ибнул Қоййим «Иъломул-муваққиъийн»да (2\309), Ибн Обидийн «Ал-баҳрур-роиқ»қа битган «Ҳошия»сида (6\293) ва «Расмул-муфтий»да (29 ва 32-бетлар), Шаъроний «Мезон»да (1\55) ривоят қилган.
Бир ривоятда шундай деганлар:
«حَرامٌ عَلَى مَنْ لَمْ يَعْرِفْ دَلِيلِي أَنْ يُفْتِيَ بِكَلامِي»
«Далилимни билмаган кишининг менинг сўзим билан фатво бериши ҳаромдир.»
Бир ривоятда шундай деб қўшиб ҳам қўйганлар:
«فَإِنَّنَا بَشَرٌ نَقُولُ الْقَوْلَ الْيَوْمَ وَ نَرْجِعُ عَنْهُ غَداً»
«Биз ҳам инсонмиз, бугун бир сўзни айтамиз ва (мумкинки) эртага ундан қайтамиз.»
Бошқа бир ривоятда айтганлар:
«وَيْحَكَ يا يَعْقُوب! (هو أبو يوسف) لا تَكْتُبْ كُلَّ ما تَسْمَعُ مِنِّي, فَإِنِّي قَدْ أَرَى الرَّأْيَ الْيَوْمَ وَأَتْرُكُهُ غَداً, وَأَرَى الرَّأْيَ غَداً وَأَتْرُكُهُ بَعْدَ غَدٍ»
«Ҳолингга вой бўлсин эй Яъқуб ( яъни, Абу Юсуф), мендан эшитган ҳар бир сўзни ёзаверма. Чунки мен бугун бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) эртага уни тарк қиламан. Эртага бир фикрни ихтиёр этсам, (мумкинки) индинга уни тарк қиламан.»
Чунки, имом Абу Ҳанифа ўз сўзларини кўпинча қиёс¹ асосига қурар, ундан кўра кучлироқ қиёс чиқиб қолса ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари у зотга етса, ўшани олиб, аввалги сўзларини тарк қилардилар.
Яна бир ривоятда шундай деганлар:
«إِذَا قُلْتُ قَوْلاً يُخالِفُ كِتابَ اللهِ تَعالَى وَخَبَرَ الرَّسُولِ r فَاتْرُكُوا قَوْلِي.»
«Агар мен Аллоҳ таолонинг китобига ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига мухолиф бирор сўз айтган бўлсам, менинг бу сўзимни тарк қилинглар!»
📖 Ал-Фуланий «Ийқоз»да (50-бет) келтирган.
● Аш-Шаъроний айтади: «Агар сиз: «Имомим (мазҳаб бошлиғи)нинг вафотидан сўнг саҳиҳлиги маълум бўлган ва имомим олмаган ҳадисларни нима қиламан?», десангиз, жавоб шуки, сиз ўша ҳадисларга амал қилишингиз лозим. Чунки, имомингиз ўша ҳадисларга эга бўлганида ва улар унинг наздида саҳиҳ бўлганида, сизни уларга амал қилишга буюрган бўлар эди, албатта. Чунки барча имомлар шариат қўлида тобеъдирлар. Ким у ҳадисларга амал қилса, шубҳасиз, яхшиликни қўшқўллаб тутган бўлади. Кимки: «Мен фақат имомим олган ҳадисларгагина амал қиламан» деса, у кўп яхшиликдан маҳрум бўлибди. Ҳолбуки, бу кишилар имомлари ўтиб кетганидан сўнг саҳиҳлиги маълум бўлган ҳар бир ҳадисга ўша имомларнинг ўз васиятларига кўра амал қилишлари лозим эди. Чунки, бизнинг у имомлар борасидаги эътиқодимиз шуки, агар улар яшаган даврда мазкур ҳадисларнинг саҳиҳлиги маълум бўлса эди, албатта уларни қабул қилган ва уларга амал қилган ҳамда қиёс қилган қиёсларини ва айтган сўзларини тарк қилган бўлур эдилар.»
📖 «Мезон»(1\26)
¹ Қиёс – бу фикҳда кенг тарқалган хулоса чиқариш усули. Фукаҳоларнинг кўпчилиги ўрганилаётган масалага Қуръон ва Суннатда далил топаолмаганларидагина қиёсга мурожаат қилишади. Шундай қилиб, кўпчилик олимлар қўллайдиган манбааларини кетма-кетлиги куйдагича: “Қуръон ва Суннат, сўнг ижмо, сўнг қиёс”. Зарурат бўлганда қиёснинг қўлланилиши жоизлигига кўпгина ишоралар мавжуд.
Бироқ ҳар доим ҳам қиёсга йўл қўйилавермайди, шунинг учун уни 2 турга ажратишган: жоиз ва тақиқланган қиёс.
● Ибн Масъуд رضي الله عنه айтган: “Агар сизлар дин масалаларида қиёсга таянадиган бўлсангиз, кўпгина харом нарсаларни халол қилиб қўясизлар ва кўпгина халол нарсаларни харом қилиб қўясизлар!” ал-Хатиб “ал-Факиҳ вал-мутафаких” 180. саҳиҳ хабар.
Шунингдек Масруқ ҳам айтади: “Динда қиёсдан ва шаҳсий фикрдан эҳтиёт бўлингиз!” Даромий 1/191.
Қачонки ўрганилаётган масала бўйича Қуръон ва Суннатдан далил бўлса қиёс қилиш тақиқланади. Бундай холатда далилдан фойдаланиб қиёс қилиш ўринсиз бўлганлиги учун фойдаланилмайди. Айнан манбаалардан фойдаланиш тартибини бузишлик, ҳусусан Қуръон ва Суннатда далил бўлатуриб қиёс ва ижтиҳоддан фойдаланиш баъзи мазҳаб ва фуқаҳоларнинг хатолари бўлди. Мана шундай йўл тутишни барча асрлар олимлари қоралаб келган.
Шунинг учун биринчи бўлиб тақиқланган қиёсдан фойдаланган Иблисдир деб айтган имомлар ҳақ бўлишган, чунки Аллоҳдан аниқ ва бир маъноли буйруқ келганда, у итоат этмади ва: “ Одам лойдан яратилган, мен эса – оловдан, олов лойдан устун турар экан демак унга сажад қилиш ҳам нотўғри бўлади” деб қиёс қилди. Имом Ибн Жарир Табарий (310 ҳ.й) оятнинг тафсирида: “ (Аллоҳ) деди: “Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?” “Мен ундан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг” деди у “ (Аъроф 7:12), айтди: “Ҳасан Басрий ва Ибн Сирин хато қиёс қуллаганларнинг биринчиси Иблис бўлган деб айтганлар” қаранг. “тафсир ат-Табарий” 5/438.
Шунинг учун олимлар очиқ оят ва ҳадисларни инкор этиб, қиёсдан фойдаланганларни “Улар Иблиснинг таълимотига эргашишаяпти” деб айтишган. Қаранг. “Тафсир ал-Қуртубий” 7/152, “Тафсир ал-Қодир” 2/281.
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
📃 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўша ишни қилган кишининг савобичалик савоб бўлур" деб айтганлар (Муслим ривояти).
🌸Каналимизни биродарларга ҳам улашинг👇 https://t.me/Salaflar_durdonalaridan
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев