“Исломни бузувчи амаллар” нинг тўртинчиси
الناقِض الرابع : من اعتقد أن هدي غير النبي صلى الله عليه وسلم أكمل من هديه ، أو أن حكم غيره أحسن من حكمه ، كالذين يفضلون حكم الطواغيت على حكمه ، فهو كافر
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “... Тўртинчиси: Кимки Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва салламнинг олиб келган йўлларидан кўра комилроқ йўл бор деб эътиқод қилса ёки шариъат қонунларидан кўра яшироқ қонунлар бор деб айтса, ҳуддики масалан тоғутларнинг қонунларини афзал кўрганлар кабилар, ўшалар кофирдирлар.
Биринчи масала: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқасининг йўли у зотнинг йўлларидан мукаммалроқ деб эътиқод қилмоқлиги”. Бу жуда муҳим ва хатарли масала. Бундай эътиқод одам
“Исломни бузувчи амаллар” нинг учинчиси.
الناقِض الثالث: من لم يكفر المشركين أو شك في كفرهم, أو صحح مذهبهم كفر إجماعًا
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “… Учинчи амал: Кимки мушрикларни такфир қилмаса (кофир санамаса) ёки уларнинг йўлларини тўғри дeса ёки уларнинг кофирлигига шубҳа қилса, бил иттифоқ ижмоъ ила кофирдир.”[1]
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ أُولَٰئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ
«Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар» (Баййина: 6).
Аллоҳ таоло деди:
لَقَد
“Исломни бузувчи амаллар” нинг иккинчиси.
الناقِض الثاني: مَنْ جَعَلَ بينه وبين الله وسائطَ؛ يدعوهم ويسألهم الشفاعة ويتوكَّل عليهم؛ كفر إجماعًا.
Шайх Муҳаммад Ат-Тамимий айтади: “… Иккинчи амал: Кимки ўзи билан Аллоҳ ўртасига воситалар қилиб, улардан (ҳожатини) сўраб, дуо қилиб, ўшаларга таянса, ижмо билан кофир бўлади.
Ушбу амал Исломни бузувчи амалларнинг биринчисидан бўлган бир турдир. Буни Исломни бузувчи амаллар ичида алоҳида бир тур қилинишига сабаб, унинг (мусулмонлар орасида) кўп содир бўлишидир. Кимки Аллоҳ билан ўзининг ўртасида воситалар қилиб, зарарни кўтариш ва фойдани ҳосил қилиш учун дуо қилиб, барзах олами ёки ўзининг олдида ҳозир бўлмаган ҳолатида шафоат сўраб, ўша
Куфрнинг таърифи:
● Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: Куфрнинг луғавий маъноси «ўраш» ва «яшириш»дир, шаръий истилоҳда эса иймоннинг зиддини англатади. Зеро, куфр – у билан бирга ёлғон санаш, шак-шубҳа ё бош тортиш ё ҳасад ё кибр ё рисолатга эргашишдан тўсувчи айрим хоҳиш-истакларга эргашиш бўлсин ёки бўлмасин – Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирмасликдир. Гарчи рисолатни ёлғон сановчининг куфри каттароқ бўлса ҳам, пайғамбарларнинг ҳақлигига ишончи бўла туриб ҳасад билан инкор қилувчи ва ёлғон сановчи ҳам куфрда ундан кам эмас.
Қаранг: Ибн Таймия: «Мажмуъул фатово» (12 - 335).
● Абу Мансур ал-Ҳаравий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Куфрнинг бир неча томонлари бор. Асли эса, б