Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди. Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз т
Менга шеър ўқиб бер, Ишқ ҳақида шеър, Айрилиқ ҳақида бўлса ҳам майли. Фақат Кумуш билан қолсин Отабек, Қайсидан ҳеч жудо бўлмасин Лайли! Мухаббат ҳақида бирон афсона, Ошиқлар ҳақида достон билсанг айт, Шулар бўлақолсин менга баҳона, Бир тўйиб йиғлагим келаётган пайт. Куйласанг дардларим кетади тандан, Садоқатли  маъшуқ, вафоли ёрдан. Куй чалсанг дудоғинг қизғангум найдан, Сен қучсанг торда ҳам аламим борда! Менга шеър ўқиб бер, дунёларимга, Қўнғироқ овозинг сочилиб кетсин. Ҳапқирган юракнинг сарҳатларида, Оппоқ атиргуллар очилиб кетсин! Кейин қўлларингни кўксинга қўйиб, Мана шу еримда яшайсан деб айт. Ва мен қаламимни қўлимга олиб, Янги шеър ёзайин, номи "МУХАББАТ"! МЕНГА ШЕЪР ЎҚИБ БЕР.
Жонингиз омонми, жонингиз соғми, Ҳамон юрибсизми елиб-югуриб. Ҳамон ёдингизда борманми, йўқми, Ҳамон турибманми дилга тиғ уриб. Биламан, ишқимдан безидингиз рост, Эга чиқиб олдим мен сизга, ажаб. Ўта рашкчилигим қийнади бир оз, Сизни ёниб севдим Зайнабга ўхшаб! Ҳамон ўша-ўша кўзингиз гулхан, Шакар гуфторингиз жон олгучими? Ҳатто тош юракли маликанинг ҳам, Кўнглига ишқ деган дард солгучими? Сиз ҳамон ўшами, ахдида қатъий, Кўнгил олиш деган касбнинг устаси. Айтинг неча ғурур чил-чил синдию, Мендек асирликка тушди нечаси? Ёки тангри сизга инсоф бердию, Ичмай қўйилдими ёлғон қасамлар. Юриш қилмаяпсиз кўнгил юртига, Қўйилмай қолдими қотил қадамлар? Даргумон, Билмадим, Ўрганган кўнгил, Ахир с
Бир одамдан сўрадилар илм аҳли: - Севасанми вақтлар ўтиб яна бир бор? Жавоб берди: - Сизга айтай, етиб фаҳмим, Ўладими битта одам такрор-такрор!? Дедиларким: - Нималарга кўнмас инсон, Қай жароҳат фурсат келиб битиб кетмас? Жавоб берди: - Жароҳатку топар шифо, Жароҳатни берган одам унутилмас! - Меҳр истаб қўзғолонлар қилар кўнгил, Ўшал чоғда ишққа таслим бўлсанг керак? - Мен кимнингдир қўлларини тутарману, Аммо маҳкам қулфланиб олган юрак! - Айтчи унда қайси тирик кўниб, кўнгай, Ёлғизлик деб аталувчи талофатга? - Унинг бахти, ҳаловати, ёри бўлгай, Иҳлос қилиб, меҳр берса  ибодатга! Бир одамдан сўрадилар илм аҳли: - Севасанми вақтлар ўтиб яна бир бор? Жавоб берди: - Сизга айтай, етиб фаҳми
Келинг оқ рангларда сўзлашайлик бир, Оппоқ мавзуларда қурайлик суҳбат. Қурим босиб кетди Дунёни ўзи, Қорайиблар кетди меҳр, мухаббат! Ёруғ орзуларга бўлайлик тортиқ, Оппоқ ҳаёлларга кетайлик чўкиб. Қорайдик, қоп-қаро сиёҳда ёзиқ , Қора нолишларнинг иншосин ўқиб. Оққа бўяб беринг борлиқни менга, Қарғага, булутга қолсин қоралик. Келақолинг, етар, оппоқ дил билан, Оққушлар ҳақида суҳбатлашайлик! Оқ бўлсин эртамиз, Оқ бўлсин бугун, Ахир тунларнинг ҳам бор оқ ҳилоли. Оппоқ жавобларни топиб берамиз, Қоп-қаро бўлса ҳам тақдир саволи. Қаро нимангиз бор, бераман сотиб, Оқ рангли тилаклар Аллоҳга етсин. Қароранг тундан сўнг оппоқ тонг отиб, Оппоқ атиргуллар очилиб кетсин! Малика Салимова
Shu on yonimda bo‘lshingni judayam istardim.. Ammo uzoqlardasan! ..va o‘sha uzoqlar qanchalar omadliligini bilmaydi..
Eshiklar koʻp.Deyarli hammasi qoʻl bilan ochiladi. Sen dil bilan ochiladigan eshikni top...)
ГУЛ Қуриган, хиди йўқ, унутилган гул — Китобни очаркан кўриб қолдим мен. Ғалати хаёлга тўлди-да кўнгил, Паришон термулиб, туриб қолдим мен: Қаерда ва қачон, қайси бахорда — Гуллаган? Узоқми? Ким узди экан? Ёт қўлми, танишми узган нахорла. Нима учун бу ерга қўйди экан? Нозик бир висолнинг эсдалигими. Ёки шум айрилиқ — фироқ ёдгори? Ёки тинч сахрода, ўрмон соясида Ёлғиз сайр, томоша хотиралари? Тирикмикан йигит, тирикмикан қиз? Шу пайтда уларнинг қайда гўшаси? Ёки шу қуриган — сўлғин, белгисиз Гул каби сўлдими хар иккаласи. © Александр пушкин шеъри © Миртемир таржимаси 1828
Показать ещё