#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
-Менга манзилини, оиласи ҳақида билиб бер.
-Хўп майли.
Фотима опа кетгач Фарида опа мени ёнига чақирди.
-Сумбула Фотима сизни жуда ёқтириб қолди. Ўзимам обдон мақтадим. Уни бир ўғли бор, ўшанга сизни мўлжаллаяпти.
-Афсус опажон мен у кишига келин бўлолмайман.
Фарида опа ҳайратландилар.
-Нега?
-Мен... Мени ҳаётим ўхшамаган. Мен ўн олтига тўлар тўлмас мажбуран онамни таъзийқи остида узатилганман.
Ерга қараганча шу сўзларни зўрға айтдим. Фарида опани эса ҳайратдан оғзилари очилиб қолганди.
-Наҳотки сиздек қиз?
-Мен ўтмишни эслагим келмайди. Агар дадам бўлмаганларида ўлиб кетардим. Ҳозир сизга ҳаётимни айтиб берардим, лекин мен у даражада кучли эмасман. Мен... Ўтмишим билан юзлашишга қўрқаман.
Йиғлаб юбордим.
-Йиғламанг қизим, ҳаммаси яхши бўлади. Сиз энг гўзал бахтларга лойиқсиз.
-Мен шу сабаб оила қуришни истамайман. Мени... Ҳуллас бу мавзуга қайтмайлик.
Фарида опани менга ачиниш билан қараб қолганларини сезиб турардим. Эртаси куни ҳам Фарида опани илтимосларига кўра яна келдим.
-Шаҳло келаман деган. Болалари ширинликни яхши кўради. Бирор нима пишириб берсангиз. Уйда пиширилганни баърибир калорияси кўп.
-Хўп опа.
Мен пишириқ пиширишим баробарида Фарида опа ёнимда ўтириб, гапга солдилар.
-Дадангиз нега қамалганлар?
-Ишхонада камомад чиққан экан. Аммо дадам ҳалол инсонлар, бувим ҳалоллик борасида жуда кўп гапирардилар. Ҳеч қачон бировни ҳақи бировга буюрмайди дердилар.
-Бувингиз тилла аёл бўлган эканлар.
-Менимчаям унақа аёл дунёда битта эди. У кишидан кейин жудаям ёлғиз сезардим ўзимни. Яхшики онам борлар.
-Узрку-я, аммо ойингизни мажбуран узатди дегандингизку.
-Ўгай онамни ҳам она дейман. Жуда яхши аёл. Ҳаттоки ўз туққан онамдан ҳам. Мен ҳозир ўгай онам билан тураман. Бир қиз, бир ўғил укаларим бор.
-Ҳаа тушунарли. Дадангизга неча йил беришди?
-Олти йил. Авфга тушсинлар деб дуодамиз.
-Илоҳим тезроқ оқланиб чиқсинлар.
-Дадам мени ишлаётганимни билмайдилар, у ерда сиқилмасинлар деб бунақа гапларни айтмаймиз. Ҳаттоки уйимизни сотганимизни ҳам айтмадик.
-Сизлардай инсонлар саноқли, дадангизни шунчалар авайлар экансизлар.
-Бувим шунақа тарбия берганлар. Афсус мен ўн олти йил бу оиладан узоқда бўлганман. Балки бувимни қўлларида яхшироқ тарбия топармидим?
-Ҳозирам сиз ҳавас қилгулик инсонсиз. Чиройингиз ҳаммани эътиборини тортади. Тўғриси ўғлимга ўзим келин қилган бўлардим. Тақдир эмас экан.
-Энг муҳими улар бахтли.
-Йўқ... Ўғлим бахтли эмас. Уни нимадир қийнаяпти, юз-кўзидан маълум. Аммо менга айтолмаяпти.
-Сара ўғлизни севади.
-Пишай деб қолдими?
Ошхонага Сарварани ўзи келиб қолди.
-Сен ширинликни унча ёқтирмасдингку?
-Ҳиди димоғни қитиқлаяпти.
-Ҳа маззалига ўхшаяпти, сиз ҳам ўргансангиз бўларди.
-Ойи пул бўлса ҳаммаси бўлади. Мана пулини олади келиб пиширади. Сумбула бу пишгунча хонамни йиғиштириб бер.
-Сарвара ҳаддингиздан ошмаяпсизми?
-Йўқ ойи бироз чарчадим.
Сарвара гапини айтдию чиқиб кетди. Мен ҳам бироз ўтиб уни ортидан чиқдим. Хонаси унча тартибсиз эмас экан дарров тозалаб ошхонага қайтдим. Бироздан сўнг эса ҳамма ёқни Сарани бақириғи тутди.
-Ўғриии.
-Келин нима бўлди?
Фарида опа ҳам ҳайрон эдилар.
-Тилла занжирим йўқ.
-Иее бу қанақаси? Мени уйимда шу вақтгача ўғрилик бўлмаган.
Фарида опа Сарани хонаси томон юрдилар. Бироз ўтиб мени чақирдилар.
-Сумбула сен олмадингми?
Сарвара менга ҳудди айбдорга қарагандек қараб турарди.
-Йўқ, сени занжиринг менга нега керак бўлсин?
-Кеча мендан пул сўрагандингку.
Сарварани гапидан ҳайратга тушдим. Қачон ундан пул сўрабман.
-Қачон? Сара бу нима деганинг?
-Ҳали пул сўраганингдан тоняпсанми?
-Менга маошим етиб турибди.
-Хонамга сендан бошқа ҳеч ким киргани йўқ. Сен кўзгуни ёмини тозалаб тургандинг.
-Мен олмадим рост айтяпман.
-Бери келчи.
Сарвара чўнтагимга қўл суқди. Ўшанда мени ҳайратга солиб занжир чиқди. У қачон солиб улгурган, ёки қўлида бўлиб туриб чўнтагимга солдими занжирни билолмадим.
-Бу нима? Тузлуғимизни еб, кўрнамак.
Сара юзимга тарсаки солди.
-Сарвара бу нима қилиқ?
Фарида опа ҳам ҳайрон эдилар.
-Мен олмадлм рост айтяпман.
-Бу гап шу ерда қолади. Бу ишингни қайта қилма.
Сарвара безрайиб юзимга шу гапни айтди.
-Аллоҳдан қўрқмайсанми? Сенга ҳам аталгани бордир. Аллоҳга солдим. Аллоҳга солдим.
Югурганча бу хонадонни тарк этдим. Аҳволим ҳавас қилгулик эмасди. Тухмат азоби ёмон бўларкан. Жудаям кўксим оғрирди. Яёв юрганча ёшлар боғига келиб қолибман. Ўриндиққа ўтирганча йиғлаб олдим. Қанийди бақириб олсангу, ичингдаги дардларинг ҳам чиқиб кетса. Нега Сарвара бундай қилди? Нега? Саволлар менга азоб берарди. Боғда икки соатча ичимни бўшатиб йиғлаб олдим.
-Йиғлаб бўлдингми?
-Сиз?
Ортимдан келган овоз эгасини кўриб ҳайратим минг чандон ошди.
-Ҳа мен.
У ҳеч бир таклифсиз ўриндиққа, ёнимга ўтириб олди.
-Кўп йиғлабсан
-Нега келдингиз?
-Ҳолам қўнғироқ қилдилар.
-Нима дедилар ўғри кетди уйимдан дедиларми?
-Сен ўзингни ўғрилигингга ишонасанми?
Эркин менга тикилиб турарди. Ундан ўзимни тортдим.
-Бу нима деганиз? Чўнтагимдан олдику.
-Соддасанда, ҳудди Шердорга ўхшаб. Икковингам анави жодугарни гапига ишониб юрибсан.
Яна йиғлай бошладим.
-Оббо тур энди маркетда савдони ташлаб келдим. Ишга борамиз.
-Мен бормайман. Сизларни оилаларингиз билан алоқамни узганим яхши.
-Мен сени ишдан бўшатганим йўқ. Турчи, шунақа осон таслим бўлсанг ҳамма уни ҳақ деб ўйлайди.
-Мен чарчадим.
-Қани кетдик.
Эркин қўлимдан тортди. Ток ургандек сесканиб дарров қўлимни тиртиб олдим.
-Биринчи мартами?
-Нима?
-Йигит киши қўлингдан ушлаши.
Гапига нима дейишни билмадим. Индамай унга эргашиб кета бошладим. Шу онда мен ҳам кимгадир суянгим келганди жуда.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади, Сара билан гаплашмай қўйдим, уйларига умуман бормадим. Рақамимни ўзгартирдим, маркетга имконсизликдан борардим. Иш излай бошладим. Яхшироқ маошли иш чиққан куни мен бу ердан ишдан кетаман.
-Сумбула.
Эркинни мени чақиришидан чўчиб тушдим товарларни расталарга жойлаётгандим.
-Лаббай.
-Юр сен билан қандолатчиникига бориб келайлик, Латофат опа бетоб бўлибдилар боролмайман дедилар.
-Хўп.
Биз қандолатчиникидан ширинликларни олиб чиқдик. Кейин эса Эркин мени қўймай кафега таклиф қилди.
-Юр қорним очди, иш кейинам бўлади.
Мажбуран у билан бирга кирдим. Аммо ўтиришга улгурмадик кафеда мен нафратланган инсоним билан юзма-юз кўришиб қолгандим.
-Иееэе кимни кўряпман.
Ғиёс тиржайганча менга яқинлашди. Қўл-оёғим титраб нима қиларимни билмсй қолдим. Миям яшин тезлигида ишлай бошлади. Эркинни қўлидан ушлаб олдим ва унга яқинроқ сурилдим.
-Ҳаётим қайси столга ўтирамиз?
-Хотинжон дарров эрга тегволдингми? Қамоқдан чиқишимни кутолмадингми?
Ғиёс ғазабини яширмади.
-Сен нималар деб алжираяпсан?
Эркин мени қўлимни қўйиб юбориб Ғиёсни ёқасидан олди.
-Сўра мени хотиним у.
-Сен талоқ қилгансан, менда ҳаққинг йўқ. Мен турмушга чиқдим. Эркин ака у арзимайди қўлизни булғашизга, кетайлик.
Аммо Эркин уни мушт билан сийламай қолмади.
-Қара қандай тасодиф, сен нега қамалдинг менга қоронғу, аммо мен одам ўлдириб ўтириб чиққанман. Хотинимдан узоқ юр. Икки километр нариданам унга кўзинг тушса бу кўзларинг қайта дунёни кўрмайди. Сур бу ердан.
Ғиёс доимгидек қўрқоқлик қилди. Дарров қуённи расмини чизди. Мен эса столга ўтириб қалтирашимни тўхтатолмасдим.
-Энди гапирасанми? Сен турмушга чиққанмисан?
Эркин менга стаканга сув қуйиб узатди. Мен бошимни қимирлатиб тасдиқладим.
-Нега буни яширгансан?
-Мен яширмаганман... Мендан ҳеч ким сўрамаган.
-Бу ҳам тўғри. Ўша бобой сени тенгингми?
Эркин бу сафар менга ғалати қараб турарди. Менимча мендан кўнгли қола бошлади.
-Йўқ тенгим эмас, бу мени танловим эмас. Мен ҳаттоки ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман. Мени мажбуран узатишган. Билишимча у... Мени ҳаммага бузилиб бўлган дея айтиб чиққан...
Гапиролмай йиғлаб юбордим.
-Хўш?
Эркин мени қаршимга стиль қўйиб ўтириб олди.
-Айтиб бер, енгиллашасан. Қўрқувинг шу билан боғлиқми?
-Ҳа. Менда болалик бўлмаган, туққан онам ўз ҳақиқати сабаб мени калтаклар остида катта қилган. Мен... Орзуларим осмон эди. Ҳаттоки шу чиройим учун синфда ҳам ажратиб қўйишарди.
Яна ўтмишни эслай бошладим.
-Доим камситиб келишган, синфдош қизлар юқори синф бўлганимизда мени ортимдан ҳар хил гаплар чиқаришарди. Бир куни Содиқ деган бола ортимдан келганига онам кўз сузгансан деб росса урди. Ҳаётдан тўйиб кетган мендек қизгс бу охирги томчи бўлди. Ўзимни каналга отдим. Ўшанда ўлиб кетганим минг марта яхши эди.
Эркин менга дастрўмолини узатди. Йиғлайверганимга ўзимни даст рўмолим ҳўл бўлиб кетганди.
-Ундай дема.
Эркин шу қадар оғир дард билан бу сўзни айтдики мен юрагим тубигача буни ҳис қилдим.
-Кейин лағнати ана бу қари така мени қутқарибди. Ўшандан кейин қанчадир пулга тоғамни ва онамни кўндириб мени сотиб олган. Ҳа мени тақдирим пул билан ўлчанган. Энг ёмони дадамга ўзи топиб тегди дейишган. Дадам мендан хафа бўлган... Кўнгилсиз ҳолда, мени бола бўлиб турган ҳолда бошланган турмуш узоққа бормади. Яна тахқирлаш, калтаклар дадам қутқармагунча давом этди. Охирги марта ўлдириб қўяй деб урганида дадам билиб қолиб мени олиб кетганлар, уни эса қаматганлар. Мен жуда қўрқаман у ҳаётимга киришидан. Яхшиям ёнимда бор эдиз... Йўқса билмадим нима қилардим.
Эркин мени жим тинглади. Қўли мушт бўлганига кўзим тушди.
-Сен нега ўз ҳуқуқингни талаб қилмадинг?
-Кимдан? Мени ёнимни олгувчи кимдир бор эдими? Мен калтаклар, жонимдан тўйдиришгани сабаб қўрқаман. Мен... Ўлсам ҳам рози эдим аслида.
-Жим ундай дема.
Эркин менга яқинроқ сурилди. Авайлаб қўлларимни қўли орасига олди.
-Мен борман, сени ўзим ҳимоя қиламан. Ҳеч ким сенга озор беришига йўл қўймайман.
Аста қўлимни тортиб олдим. Эркин буни тўғри тушунди.
-Қани нима еймиз?
Эркин ўзи танлаб таом айтди. У танлаган овқат менга ҳам маъқул келди. Овқатланиш баробарида мени кулдириб кайфиятимни кўтаришга уринди. Маркетга боргач яна ишда давом этдик.
-Қайтишда ўзим сени ташлаб қўяман.
-Хўп.
Уни бу гапни нима учун айтаётганини яхши биламан. Мени қўрқмаслигимни хоҳлаяпти. Бизга биргаликда қайтдик.
-Сумбула
-Қандайдир муаммо туғилса менга қўнғироқ қил. Ҳар доим ёрдамга тайёрман.
Эркин самимий гапирди.
-Хўп.
Мен секингина эшикни ёпганча машинадан тушдим. То уйга кириб кетгунимча Эркин ортимдан қараб қолди. Кейин машинасини ҳайдаб кетди.
***
-Сумбула дарсда Сарани чақиргани мени ҳайрон қолдирди .
-Нима дейсан?
Унга ижирғаниб қарадим.
-Мени кечир.
-Сен кечиримга арзимайсан. Ниятинг нима тушунолмадим. Аммо сенга ҳайф ўшандек оила.
Бошқа гапирмадим. Сарани ортимдан кулганини сездим ҳолос. Кунлар бир маромда ўтиб борар менда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Аммо Эркин бутунлай бошқа инсонга айланганди. У жуда меҳрибон бўлиб қолган, доим мени кўнглимга қарашга уринарди. Эркинни менга бўлган муносабатини Миршод ҳам сезмай қолмапти.
-Опаш шефни бошини айлантирибсизда?
Уни бошидан елим ҳалта ўрами билан туширдим.
-Эсингни едингми?
-Рост, четдан сизга мехр билан тикилиб туради.
-Аниқ томонг кетган.
-Сизам бефарқмассиз, доим кайфиятиз чоғ. Одатда севиб қолганларда шундай бўлади.
-Аразладим энди гапирмайман сенга.
Миршодга тескари қараб иш қила бошладим. Албатта ҳазил эди булар. Шаҳло опадан бугун қўнғироқ бўлганига ҳайрон бўлдим.
-Алло.
-Яхшимисиз Сумбула?
-Яхши рахмат.
-Бизни уйга кела оласизми?
-Йўқ опа мен у ерга қайтиб бормайман.
-Афсус, майли унда совчиликка боришмоқчи уйларизга, шуни айтай дегандим.
-Нима?
-Биламан бу ҳақида гапирманг дегандингиз, аммо ҳолам тезроқ келин олсам деяптилар.
-Опа...
-Тушунаман, ёшсиз, аччиқ ҳаётни кўргансиз. Лекин оила қуришингиз керакку.
-Мен бунга ҳали тайёр эмасман. Қалб оғриқларим ҳали бор.
-Эркин сизни қадрлайди. У яхши йигит. Тўғри қамалгани айби бўлиши мумкин, лекин у номус масаласида эди. У мажбур эди. Бировларни касрига қолган .
-Эркин ака яхши инсон, мендан зўрларига лойиқ. Илтимос мавзуни ёпайлик.
-Ҳали гаплашамиз, ишиздан қўймай.
Рақамимни Эркин берган бўлса керак. У менга уйланмоқчи... Йўқ мен унга лойиқ эмасман. Онамни ҳам ташлаб кетолмайман. Дадам чиқмагунларича бу ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмас.
***
-Сара нима қиляпсан?
Сарани қўлида телефонимни кўриб жахлим чиқиб кетди.
-Ҳеч нима телимни тополмадим қўнғироқ қилдим.
Сара телефонимни қайтариб берди. У ер бу ерни кўриб чиқдим ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Охирги кунларда кўзгуга кўп боқадиган, кийинишимга ҳам эътибор берадиган бўлибман..
Давоми бор...
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7