#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
-Сиз кўрмаган нарсалар бошқаларга кўринади.
-Бореэе.
Эркинни милиция ҳодимлари олиб кетмагунча ҳаммаси жойида бўлди. Бирдан келган ИИБ ҳодимлари нега уни олиб кетганига тушунолмай қолдик.
-Яна ишкал бошлаган кўринади.
-Аввал ҳам олиб кетармиди?
-Милиционерларни эркатойику бу Эркин. Ҳеч қиси йўқ дарров келади. Қани ҳамма ишга, Миршод кассага ўт.
Усмон ака орамизда ёши каттаси, маркетни ишларини асосан шу одам бажаради. Савдонинг пасту, баландини билгани учун пештахталарда маҳсумотнинг қандай жойлашишини, қайсини киргандан қўйиш кераклигини ҳам назоратда ушлаб туради. Ҳозирам ҳаммани эътиборини ишга қаратди. Айтганича бор экан иш тугашидан икки соат олдин Эркин қайтиб келди. Кайфияти жойида.
-Эркин дарров келиб олдингми?
-Менга жой йўқ экан. Боравер дейишди.
-Сенам гапни қийворасанда.
-Биласизку ака.
Мен эса анави кунги иши учун уни олиб кетишди деб ҳавотирда эдим. Шукрки ундай бўлмади. Иш тугаб такси кутиб ўтирсам ортимдан Эркин чиқди.
-Ҳа йигитинг олиб кетгани келмадими?
Унга жахл билан қарадим.
-Бу нима деганиз?
-Апоқ чапоқ бўлиб турудизлаку машинасида.
-У фақат курсдошим. Ундан ортиғи эмас.
Эркин ёнимга жуда яқин келиб қолганди.
-Унда менчи?
Шу қадар яқин келиб қўлимдан ушладики... Юрагим тўхтаб қолмаганига ҳайратдаман. Аммо титроқ ўз ишини бошлаб юборганди.
-Сиз....
-Ҳа мен.
-Бош... Бошлиғим.
Уни ҳафсаласи пир бўлди чамамда, мендан ўзини нари нолди.
-Бошлиқ де.
-Ҳа.
Ўзимни дадил тутишга уриняпман, аммо фойда бермаяпти.
-Нега қалтираяпсан?
У кўзларимга яқиндан тикилди.
-Мен... Қўрқяпман.
-Нимадан? Мен шунчалик ёмон одам бўлиб кўриняпманми?
Елка қисдим. Нима дейман, у яхшими ёки ёмон мен барибир қалтиравераман. Бу менга боғлиқ эмас.
-Шунақа де, демак қўрқинчлиман.
Бахтимга такси тўхтади. Энди ўтирмоқчи эдим Эркин такси эшигини ёпиб кетавер ишорасини қилди.
-Ўзим олиб бориб қўяман.
Сўзсиз бўйсундим. Машинада кетяпмиз, аввалига жимжитлик эди
-Бирор инсонни ёқтириб қолмасам керак деб ўйлаганман. Мени ҳисларим билан ўйнашишган. Лекин сени кўрдиму, билмадим сендаги маюсликми, ёки эркаклардан ҳуркишми мени ўзига оҳанграробед тортарди. Лекин сен ҳам курсдошимни деб асабларимни тамом қилдинг. Сенингча ўша курсдошинг яхши йигитга ўхшайдими?
Уни гаплари мени ўйлантириб қўйди. Бу гаплари билан у нима демоқчи.
-Мен совчи юбораман сенга.
Бу эсини аниқ еб қўйган.
-Жимиб қолдинг.
-Мен ҳеч қачон турмушга чиқмайман.
-Бутун умр кимдандир қўрқиб ўтасанми? Сени яшашдан мақсадинг йўқми? Нега фақат ўтмиш хотираси билан яшайсан?
-Сиз мени тушунмайсиз, мени ҳаётимда бир кун ҳам яшамагансиз. Мени ҳолатимни ҳис қилолмайсиз. Шунинг учунам сизга гапириш осон
-Сен мен ҳақимда ҳеч нарса билмайсанку.
-Эртага бир кун жахлиз чиққанида менга ҳам пичоқ кўтарасизми? Ёки отиб юборасизми? Сизни ундан фарқингиз борми?
-Мен пичоқни сени ҳимоя қилиш учун қўлимга олдим.
-Мендан умид қилманг, мени ўлдириб бўлишган. Қуруқ таним бор ҳолос. Руҳим аллақачон ўлган.
Шу билан кўчани томоша қилдим. Эркин асабий рулни ушлаганча кетарди. Тез ҳайдаб машиналарни қувиб ўтишга ҳаракат қиларди.
-Бир марта имкон берсанг нима бўлади?
-Куйиб, ёниб кул бўлган инсонни қандай қилиб яна тиклай оласиз?
-Қўлимдан келганини қиламан бахтли қилиш учун. Лекин хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман.
Қачондир хиёнатдан азоб чеккандир бу менга қоронғу. Уйга етиб қолганимизда яна саволни қайтарди.
-Қачон келсин уйдагилар?
-Бу фикрни миянгиздан чиқариб ташланг. Мен билан бахтли бўлолмайсиз.
Эркин индамади. Рахмат дея тушиб кетдим.
****
-Сумбула Руслан сени ёқтириб қолган кўринади, мен билан иши бўлмай қолди.
-Менга сени ҳам уни ҳам қизиғинг йўқ.
-Войвооо намунча, сенам унга бефарқ эмаскусан.
Бу гапни овоз чиқариб айтди. Бутун аудитория мен томон қаради.
-Аҳмоқ нималар деб валдираяпсан?
-Эшитинглар энг одобли, ақлли, тарбияли қизимиз Русланни севиб қолибди.
-Ўчир.
-Уялма тан олиш ҳаммага ҳам эмас.
-Туҳмат қиляпсан.
-Сени у билан неча маротаба кўрдик. Ўзинггаям ёққанки у билансан. Бечора ойижоним бу кишимга намунали оиладан куёв топибди. Бу эса ўзига аллақачон топиб олган экан.
Тухмат қалбимни парчалай бошлади. Қани сўз бойлигим бой бўлса, ёки урушқоқ бўлсаму, Сарани тавбасига таянтирсам. Ҳозир эса фақат кучим кўз ёшимга етяпти.
-Йиғлама буни нимаси ёмон, Руслан яхши йигит сени бошига кўтаради
Сара тиржайганча устимдан кулишда давом этарди. Энг алам қиларлиси ҳеч ким унга жим демади.
-Басссс. Барчаси ёлғон.
-Сумбула ўзинг Русланга тинмай телеграмдан хабар ёзаётган экансанку.
-Нима?
Энди ҳайратим икки кара ошди.
-Қ... Қачон?
-Мана экран суратларини ҳамма ерга тарқатиб юрибди. Сарага ташлаган экан.
-Мен... Мен ёзмадим.
-Қара сени рақамингку.
Ишонгим келмасди, қандай қилиб мени рақамимдан Русланга ёзган. Айни дамда эса Руслан бу ерда йўқ эди. Телефонимни қўлларим титраб қўлимга олдим. Қани бу титроқ қўллар Русланни рақамини топа олса. Дарвоқе уни рақами менда бормиди?
-Сени шунчалар паст кетасан деб ўйламагандим.
-Ҳақиқатни тан олиш шунақа аччиқ бўлади.
Нима деди, ҳақиқатни тан олиш... Ҳақиқатни тан олиш. Лекин бу ҳақиқат эмаску. Мен курсдошларим ичида шарманда бўлгандим. Улар ҳудди масхара қилаётгандек қарашаётганди. Мен эса жудда изза бўлгандим. Юрагимда оғриқ симиллар бу ердан йўқ бўлиб қолгим келарди. Наҳот ҳамма унга ишонди.
-Кўрдингларми буни, Руслан яқинда унаштирилаётган эди, манави ўзини босолмайдиган бетарбия деб фотиҳаси қайтиш арафасида. Чунки у қиз хабарларни билиб қолган. Руслан бунга курсдош деб бемалол ёдгани учун энди айбдор бўлиб ўтирибди.
Йўўўўўқ бу таҳлит давом этиши мумкин эмас. Стулга ўтирганча йиғлаяпман. Мен ожизманми ўзимни оқлашга. Телеграмимга кирдим,
Кейин Насибани телефонидаги расмларга қарадим. Мени рақамимдан телеграмда хабарлашилган. Мен эса бехабарман. Мен бу қадар беҳаё гап ёзолмасдим ҳам. Юзи кўринмаган ярим яланғоч суратлар ва бўйним остидаги ҳолгача ҳаммаси бор. Ҳаётимдаги ана шу тухмат мени қуюшқондан чиқаради деб ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Насибани қўлидаги телефонни олдиму, Сарани бурни тагига келтирдим.
-Бу нима?
-Сен биласан.
-Мен биламан а? Шундайми? Мени содда қўрқоқ деб ўйлаб ҳаётингдаги энг катта хатони қилдинг. Анави ҳушторингни ҳам чақир.
-Буни қаранг жинни бўлиб қолибди.
Сара мени устимдан ошкора кула бошлади. Мен ўзимни ортиқ тутиб тура олмадим. Телефонимдан Миршод юборган аудиони топдим ва овозини баландлатганча қўйдим. Аввалига йигит гапирганига ҳеч ким уни танимади, аммо Сара мен томон отилганда уни қўлини қаттиқ ушлаб қолдим.
-Ҳақиқат дединг а? Ана энди ҳамма ҳақиқатни билади. Ҳақиқат билан юзлашиш ана шунақа қийин бўлади.
Аудио овози борган сари авжига чиқиб аудитория жим бўлиб қолди фақат Сара мен томон интилар , ғойибдан келган куч телефонимни қўлимдан олишига қўймасди. Нимжонгина қиз бўлсам ҳам мендан гавдалироқ Сара мени олдимда ожиз эди.
-Ўчиииииир ёлғон бу.
-Ҳаммаси ҳақиқат Руслан билан сен юргансан, неча бора уни уйига борганингни кўрганлар бор. Айтинглар йигитлар нимага жимсиз? Мен... Мен Руслан билан ортиқча ҳаракат қилганимни кўрдингизми? Мени ҳатто телеграмга киришга бу яқин орада вақтим бўлмади. Нега буни тухматларига ишонасизлар?
Ауидо эса анча гапни англатиб бўлганди. Жуда очиқ жойига келганда эса мен телефонни ўчирдим. Юрагим ғалати эди. Бу мени одамларнинг ноҳақлигига қайтарган биринчи жавобим эди.
-Сени ўлдираман кўрасан ҳали.
Сара жахлдан қизарганча сумкасини олдию чиқиб кетди. Менга эса ҳаво етмай бошлади. Қулоқларим чийиллаб кўз олдим қоронғулаша бошлади. Эслаганим юрагимни санчиқдан ушлаганим ва ерга қулаганим бўлди. Шундаям столга бошим тегиб қулганимни биламан. Бошимдаям оғриқ пайдо бўлганди. Олийгоҳнинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилган экан яна нашатир спирти ҳидидан ўзимга келдим.
-Яхшимисиз?
Бошимни қимирлатай десам қаттиқ оғриди. Ушлаб кўрганимда боғланганини сездим.
-Жуда қўрқитиб юбординг.
Насиба мени ёнимда ўтирган экан.
-Яхшиман.
-Росса қўрқитдингееее.
-Чарчадим жуда, ҳаммасидан тўйиб кетдим.
Беихтиёр кўзларимдан ёш сизиб чиқди.
-Йиғлама, сени айбинг йўқку.
-Сараварани бунақа ифлос деб ўйламагандим.
-Мен ҳам... Эшитганларимдан ҳамон шокдаман. Бечора эри, ачиниб кетяпман. Уни ҳам иссиқ совуқ қилиб олганми?
-Эрини оиласидагилар жуда яхши одамлар. Афсус шундай келин... Эссиз ўшандай оила ҳайф.
Ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Бироз бошим айланди, аммо тезда ўтиб кетди.
-Кетсам дейман.
Ҳамшира келиб қон босимимни ўлчади, пульсни текширди.
-Майли бораверинг, фақат дарсга эмас уйингизга.
-Хўп.
Насиба ёрдамида таксигача етиб олгач уйга кетдим. Маркетга Эркинга қўнғироқ қилдим. Учинчи мартада кўтарди.
-Аллоо.
-Нима дейсан?
Бунақа совуқ муомаладан музлаб кетдим.
-Мен бугун ишга боролмайман.
-Умуман қайтиб келма.
Эркин телефонни ўчирди. Мен эса бугунги куннинг иккинчи зарбасини олгандим. Нега, нега у бундай қилди? Мени айбим нима? Наҳотки Сарвара аллақачон уни ҳам мен ҳақимдаги бўҳтонларга ишонтириб бўлган бўлса ? Нега яшаш бунчалар қийин. Роҳила опа ишда эканликлари учун хонамга кириб ётдим. Укаларим ҳам мактавдан келишмаган. Бўғилиб кетяпман. Овозим борича бақириб йиғлай бошладим.
-Эй ҳаёт бунча азоб берасан? Мен ҳам одамманку, мени ҳам яшашга ҳаққим борку. Наҳотки тўғри яшаш шунчалар қийин? Тўйиб кетдим баридан, жуда тўйдим. Она мени нега туққансиз? Бу азоблардан қандай қутилай? Юрагим бардош беролмаяптику...
Йиғладим,йиғлайвердим. Йиғлаганим сари кўзимда ёшлар тугаб қолди гўё
Қайга бориб қуйилади оқар қоним,
Қилдек жонин қилолмайди ҳеч ким фидо.
Мени ғамга туққанларми онажоним,
Мени дардга яратганми қодир Худо!
Қисматимнинг қўлларида қайроқ тоши,
Қиличини ўткирлайди шому-саҳар.
Қабрда ҳам тинмас балки кўзим ёши,
Дунё, нечук озорларинг жоним қадар!
Меҳр кутиб, ўтиб бўлди умри куним,
Олтин излар кончи каби заҳматдаман.
Бир кунгина бахт уйида топсам қўним,
Кейин минг кун ғурбатларга хизматдаман!
(Малика Тавфиқ
Йиғлаб йиғлаб ухлаб қолибман. Онам келиб аҳволимдан қўрқиб кетди.
-Сумбула сенга нима бўлди?
Роҳила опани қучганча жим ўтирдим.
-Чарчадим... Ҳаммасидан чарчадим.
У киши илкис мени ўзларига қаратдилар.
-Бу нимаси? Нимага чарчайсан? Оёғинг йўқми, ёки қўлинг? Ёки кўрмисан? Тузалмас касалмисан? Нега ўзингни қийнайсан?
Роҳила опадан далда кутсан мени койиб ташадилар.
-Сен ўзингни енгишларига қўйиб берма.
-Ойи менга тухмат қилишди.
Йиғлаб юбордим яна.
-Нима дейишди.
Ҳаммасини айтиб бердим. Ҳатто Эркингача. Роҳила опа индамай тингладилар.
-Тур ўрнингдан, бор юз қўлингни ювиб кел. Кейин гаплашамиз.
Мен у кишининг айтганларини қилдим. Кейин хонтахта олдига келиб ёнларига ўтирдим.
-Аввало сенга тухмат қилганни Аллоҳга ҳавола қил. У энг олий ҳакам. Барчасини кўриб турибди. Аммо у ҳал қилади деб ҳаракат қилмаслик ҳам аҳмоқни иши. Ишингга пишиқ бўл. Эртадан ўқишингга бемалол бориб кел. Сени айбинг йўқми бошингни эгма. Агар сен бормасанг, йиғлаб ўзингни еб битирсанг ҳамма уни ҳақ дейди. Сен эса бориб ҳаммага кимлигингни кўрсат. Сени энди кўришмаяпти, бу гапларгс ишонишмайди. Агар ишонишса ҳам бу уларни иши, сен ўзингни ҳақлигингни билсанг бас. Одамларни фикрини иккинчи даражага қўйсанг ҳаммаси сен ўйлагандан кўра осонлигини тушуниб етасан.
Ўша кеча туни билан Роҳила опани гапларини ўйлаб чиқдим. Энди менда ҳам режа уйғонди. Русландан Сарани расмларини оламан, буни йўлини қилишим керак. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эркинга келсак ўзини ҳақиқати билан яшайверсин.
Эртаси куни кутилмаганда олийгоҳда Шердорни учратдим. Аммо уни ҳам кўргим келмади. Индамай ўтиб кета бошладим.
-Сумбула.
Таққа тўхтадим.
-Ассалому алайкум
-Ваалайкум салом . Ўша гаплар ростми?
Қсйси гапни айтяпти бу?
-Қайси?
-Сарвара айтган.
Кулиб юбордим. Мен овоз чиқариб кулдим. Бунақа одатим йўқ эди. Аслида бу кулгу Шердорни устидан кулиш эди.
-Сарвара кўп гап айтган аммо сиз, ҳа сиз ҳаммасига ишонасиз. Мен қайси гапни сўраётганизни билмайман, лекин ёлғонлигини айта оламан.
-Руслан кимлигини биласизми?
-Уни менга қизиғи бор деб ўйлайсизми?
-Нега мендан ёрдам сўрамадиз?
-Сиздан?
Ҳайратим ортди, нега бундан мен ёрдам кутай?
-Ҳа.
-Менга ҳеч кимни ёрдами керакмас, сизлар ёрдам бериб кейин бир гап бўлса ҳамма гапни менга ағдариб қочишни биласиз. Сиз эса аввал ўз ҳаётингиздаги ҳақиқатларни аниқлаб олинг. Сиз рўёлар ичида яшайсиз.
-Эркин сизга уйланмоқчи эди...
-Уйланмасин менга ҳеч кимни кераги йўқ, агар чиндан кўнглида нимадир бўлганда мени яхши таниган бўларди.
Мен шунча гапни гапирдимми ўзимга ишонмасдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай Сара келди. Шердор уни кутаётган экан. Биргалашиб кетишди. Сара менга ерни остидан ёвқараш қилиб ўтиб кетди. Дарсдан сўнг эса Шаҳло опа мени излаб қўнғироқ қилдилар.
-Сумбула яхшимисиз? Яна келин нималарни бошлади?
-Ўзида нима бор ўшани намоён қилди.
-Эркин мен ва ҳоламни совчиликка юбормоқчи эди.
-Энди борманглар дедими?
Давоми бор...
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19