Бир туш кўрдим, хосиятли. Сизга сўзлаб берайми?
Унда онам, мунис онам бошларида оқ рўмол.
Ёзилгандир жойнамози, қўлларида тасбеҳи.
Чорлар мени “Келгин болам, намозингни ўқиб ол!”
Чўчиб турдим, бомдод вақти ўтишига оз қопди.
Уйғотмабди мени соат, лекин уйғотди онам.
“Ибодатдан қолмасин”- деб хатто тушда ўйлайди.
Фарзандининг ғамин еган меҳрибоним, мунисам.
Бир туш кўрдим, хўп ажойиб.
Сизга сўзлаб берайми?
Унда онам, ёш, навқирон, қўлларида тешаси.
Чиннигулу райҳон экиб юрибдилар боғ аро.
Димоғимга райҳон иси урди бирдан кечаси.
“Болагинам гулсевар” -деб экибди турфа гуллар.
Миришкор ва моҳир эди у меҳнатсевар қўллар.
Чўпдан дарахт, навдадан гул яратар эди доим.
Аллоҳ, насиб эт жаннатда. гуллар тўшалган йўллар.
Бир туш кўрдим мўъжизавий. Сизга сўзлаб берайми?
Унда Онам Байтуллоҳнинг қаршисида турибди.
Сафо билан Марва аро саьй қилиб ҳам тинмасдан.
“Боламни ҳам чақир”- дея дуо қилиб юрибди.
Дуолари ижобатин кўрса эди Волидам.
Бир ҳафта, ё бир кунгина келса эди Волидам.
Тушимдамас, ўнгимда ҳам кўрсам эди, эҳ, кошки.
Дийдорингизни соғиндим. Армоним йўқ бир кўрсам.
Бир туш кўрдим, кўп хайрли.
Сизга сўзлаб берайми?
Унда Онам жаннатларда, аста ташлайди қадам.
Ҳур қизларнинг қуршовида, ҳавзи Кавсар бўйида.
Азизу авлиёлар билан суҳбат қилмоқда Онам.
Оҳ Онама, жоним Онам! Доим мени ўйлаган.
Ўзи учун эмас, доим фарзанд учун куйинган.
Туғиб, боқиб, катта қилиб, жонини қилган фидо.
Тушимда ҳам бир нажоткор фариштадек кўринган. ОНАМ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев