------- -------
Росулуллоҳ ﷺдан шундай деганлари ривоят қилинади:
-------
«لتُنْقَضَنَّ عُرى الإسلام عُروةً عروة فكلما انتقضت عروة تشبَّث الناس بالتي تليها، وأوَّلُهنَّ نقضاً الحكمُ وآخرُهنَّ الصلاة»
«Исломнинг арқонлари бирма-бир узилиб бораверади. Қачон бир арқон узилса, одамлар ундан кейинги арқонга ёпишиб олишади. Биринчи узиладиган арқон ҳукм бўлса, охиргиси намоздир»
(Аҳмад, Табароний ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Фикр ёрдамида воқеий ва шаръий ҳақиқатлар тушунилади, ибрат олинади, эҳтиёт чоралари кўрилади. Уммат эса фикрлаш ва ақл ишлатишда мусибатга дучор бўлди. Ҳатто бир киши ўз қавмига келиб уларни: «душманларингиз динингизни таг-томири билан йўқ қилиш, мол-мулкингизни талон-тарож қилиш ва улуғларингизни қул қилиш учун келмоқда», деб огоҳлантирса унга ишонмайдиган, балки ёлғончига чиқарадиган бўлиб қолди. Сўнгра уларга «Ана, душманларингиз сизларга уруш очиб, тишларини қайраб келаётганини кўрмаяпсизларми?!» деса улар: «йўқ, асло, улар биздан бошқаларга уруш қилишади, бизга эса улардан фойда келади» дейишади. Бўйинларига қилич келиб, ўлдириш, талон-тарож қилиш авжига чиққач, «эҳ, кошкийди сени тасдиқлаганимизда, мана энди сенга ишондик» дейишади. Лекин бунда вақт ўтган бўлади.
Оллоҳ Таоло инсонга ақл неъматини инъом қилди, у билан ҳайвондан ажратди, унга фикрлаш неъматини берди, ақлни манотут таклиф (яъни, шариат олдида мукаллаф ва маъсул бўлишнинг асосий шарти) қилиб қўйди. Инсон унинг ёрдамида нотўғридан тўғрини ажратиши лозим. Мақсадга етказадиган йўл билан мақсадга олиб бормайдиган йўл ёки амал ўртасини ажратиб олиши лозим. Токи кучини бекорга сарфламасин. Оллоҳ Таоло айтади:
﴿ أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آَذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ ﴾
«Ахир улар Ер юзида сайр қилиб - айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур»
﴾Ҳаж46﴿
Кофир душман ўз режасини амалга ошириб, Халифалик давлатини қулатди. Юртларни парчалаб, улар устига ўз малайларини ҳоким қилиб тайинлади. Сўнгра Уммат бирлиги қўлдан кетди, юртлар талон-тарож қилинди, одамлар хорланди. Умматни илмонийлаштириш ва Исломни йўқ қилиш бошланди.
Мусулмонлар ўз давлатларини қайта тиклаш ва ишларини ўз ўрнига қўйиш учун уйғонишлари табиий эди. Лекин мустамлакачи кофир Умматни Ислом, Ислом давлати ва Уммат бирлиги масаласидан буриб юборишга имкон топа олди.
Бу ишни амалга ошириш учун туйғуларни ўйнайдиган: «ватан», «миллат» деган шиорлар билан одамларни тилларига кўра ҳар бир халқни мустақил бўлишга қизиқтирди. Аслида мақсад уларни ҳақиқий маънода мустақил бўлиши эмас, балки ундан кўзланган асосий мақсад Ислом ва Халифалик давлатини қайта тиклаш масаласини зеҳнлардан ўчириш, кейин эса «мустақиллик» бахонасида Умматнинг ҳар-ҳар бўлагига ҳукмрон бўлиб, Умматни ғарб қулига айлантириш эди.
Улар «ватан», «миллат» деган таъбирни ўйлаб топиш билан мусулмонларнинг фикрлашига ва уйғониш марказига асосий зарбани беришда муваффақият қозонди. Уммат ғафлатда қолди ва шунга рози бўлди. Ҳатто иш шу даражага етдики, агар унга: «Мусулмонларнинг марказий масаласи Ислом, Оллоҳнинг ҳокимияти ва Шариат ҳукмронлиги масаласидир. Бу эса Умматни куфр ҳукмронлигидан ҳамда Умматнинг чекинишига ҳисса қўшган ҳокимлардан озод қилиш билангина амалга ошади» дейилса Уммат ҳайратга тушадиган бўлиб қолди. Сарой мулла эса лолу-ҳайрон, кофир агар ундан бир Ислом ҳукмини олиб ташласа, у ҳукмни аслига қайтариш ва тиклаш ўрнига, ундан чалғитиб, бошқа масалаларга ёпишадиган бўлди. Марказий-тақдирий масала, бу «олимлар» наздида - умматни воқеий ҳолатга рози қилиш ва сарой муллаларига қулоқ тутдириш бўлиб қолди.
Аслида Марказий масала барча масалаларни - катта ва кичик, тақдирий ва тақдирий бўлмаган масалаларни белгилаб беради. Позициялар, ҳаракатлар ва масалалар унга қараб белгиланади ва унинг устига қурилади. Ислом ва унинг Салтанатидан бошқа бундай марказий масала мавжуд эмас. Ислом салтанати эса унинг ижроий вужуди бўлмиш Халифалик давлати билангина рўёбга чиқади.
Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«الإمام جنة يقاتل من ورائه ويتقى به»
«Имом-Халифа бир қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», ва яна:
«الإِسْلامُ وَالسُّلْطَانُ أَخَوَانِ تَوْأَمٌ، لا يَصْلُحُ وَاحِدٌ مِنْهُمَا إِلا بِصَاحِبِهِ، فَالإِسْلامُ أُسُّ وَالسُّلْطَانِ حَارِسٌ، وَمَا لا أُسَّ لَهُ مُنْهَدِمٌ، وَمَا لا حَارِسَ لَهُ ضَائِع»
(ذكره أبو نعيم في الحلية عن ابن عباس)
«Ислом ва султон ака-ука эгизаклардир. Уларнинг бирисиз иккинчиси яроқли бўлмайди. Ислом асос бўлса, султон қўриқчидир. Асоси бўлмаган нарса вайрон бўлувчидир, қўриқчиси йўқ нарса зое кетади».
(Абу Наим Ҳиляда Ибн Аббосдан зикр қилган)
Олим Қалқашандий «Субҳул Аъшо» китобида шундай дейди: «Халифалик – Ислом қўрғони, атроф муҳити, фуқароларининг маскани, ҳайвонларининг ўтлоғидир. У билан дин муфоҳаза ва ҳимоя қилинади, Ислом дахлсизлиги сақланади, зулматлар тарқатилади, ҳадлар ижро этилади, натижада ор-номуслар поймол бўлишининг олди олинади, авратлар (зинодан) сақланиб, насл-насаблар аралашиб кетишдан сақланади, чегаралар муҳофаза қилиниб, унга биров дахл қилмайди, муқаддас нарсалар мудофаа қилиниб, улар ҳақорат қилинмайди».
Ахир, бугун буларнинг барисининг акси бўлмаяптими?!
Сўзимиз охирида ўз Дини ва Уммати тақдирига бепарво бўлмаган ҳар бир Мусулмонга Оллоҳ Таолонинг ушбу оятини эслатиб, Буюк Фарзни адо этиш учун ҳаракатга келишига даъват қиламиз:
Оллоҳ таоло айтади:
﴿ إنَّ اللهَ لا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ ﴾
«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»
﴾Роъд11﴿
_________________
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев