Чунки:
Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб, бўяб оладилар;
Яратган уларга ҳусн берди.
Улар у ҳуснга ҳам рози бўлмай, юзларини ўзлари хоҳлаган шаклга ўзгартириб олмоқдалар;
Яратган уларга лаб, бурун, кўз ато этти.
Улар бу неъматларга шукр қилиш ўрнига, лабларини шишириб, бурунлари кичрайтириб, кўзларини каттайтириб оладилар;
Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади;
Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади;
Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттайтирмоқчи бўлишади;
Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлармиди ажабо?!
Аллоҳ сақласин...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев