Чунки ҳою-ҳавасга муккасидан кетган одам учун насиҳат дори ичган хастанинг димоғида ҳосил бўладиган тахир таъмдан ҳам аччиқ бўлади. (Насиҳатдан баҳраланган) бахтли инсонга эса Аллоҳнинг инояти тезда етиб келади. Бу иноятдан маҳрум кимсалар ҳою-ҳавас денгизларига ғарқдир.
📚📚📚
Ҳою-ҳавас томирларидан бири ўса бошласа, уни тақво муолажаси билан қирқиш керак. Қирқадиган асбобинг ўтмаслашиб қолса, уни қайрагин, ялтирасин.
📚📚📚
Дунёга бўлган умид, орзу-ҳавас узайгани сайин охиратга бўлган илм қисқариб бораверади.
“Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар”. (Ҳижр сураси, 3-оят).
📚📚📚
Ҳақиқий орзу-ҳавас нималигини биласизми?
«Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам» (Наба сураси, 40 оят).
«Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»! (Фажр сураси, 24 оят).
«Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!» (Ал-Ҳаққо сураси, 25 оят).
«Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам» (Фурқон сураси, 28 оят).
«Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда» (Аҳзоб сураси, 66 оят).
«Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам» (Нисо сураси, 73 оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
📚📚📚
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
Қалбнинг қаттиқлиги;
Кўзга ёш келмаслиги;
Ҳаёсизлик;
Дунёга рағбат;
Узун орзу (ҳою-ҳавас).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев