#БЕНАМОЗЛАР! Намозни кофир, мушрик, жинни, балоғатга етмаган бола, узурли аёллар ўқимайди! Сиз қайси тоифадансиз?
    4 комментария
    10 классов
    Намоздаги иймоний роҳат Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?! Чунки, у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб миянинг вазни 50 гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Холиқнинг ўлчовларидир. Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мияни масаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади. Субҳаналлоҳ!Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар Унгадир! @islomiy_odob1
    3 комментария
    45 классов
    Фарёд ур халқим- Роббисини танишдан тўсилган халқим, Нега фарёд солиб йиғламаяпсан? Яратувчисини билмаган халқим, ризқини еб, Раззоқини билмаган халқим, Рўмол ўраган, нега ўраганини англолмай ўтаётган халқим, Ким яратди, нима учун яратди, қаерга боришини унутган халқим, Дунёларни ўқиб, ўрганиб, Охиратини оёқ ости қилган халқим, Уйларини безатиб, қабрини харобага айлантирган халқим Пул санашни билган, умри қанча қолганини санашни унутган халқим Ҳамма йўллари очилгану, Аллоҳга етакловчи йўллари беркилган халқим Ашулачи, раққосани таниб Пайғамбарини танимайдиган халқим Нима савоб, нима гуноҳ билмасада, бидъатларни яхши билган халқим Туғилган кунлар нишонлаб, нега туғилганини билмай ўтаётган халқим Бир бирига узоқ умр тилаб, ўтган умрини оловга отган халқим Чет элларда қул бўлиб уй солишни билиб, Охират уйидан бехабар халқим, Эссиз, афсус, мени миллатим Қош кўзини бўяб, тахоратни тўғри бажаролмай, тугаб бораётган халқим Тирикман деб ўйлаб, ўликлар сафида "яшаётган" халқим Олийгоҳлар битириб, Шаҳодат калимасини билмаган халқим Тавхидга чақирилса чўчиб,қочиб, Тонг сахарда тўй ошига чопган халқим Узоқдаги фосиқ,фожирларни барисини танисада Жон томиридан яқин Илоҳини танимаган халқим Бугун ЛА ИЛАҲА ИЛЛЛАЛЛОҲни билмаган халқим Қабрдаги саволга нима дерсан, халқим? Тилладан кумушни, олтиндан мисни ажрата олсада Ҳақ билан ботилни, содиқ билан каззобни ажрата олмаган халқим Рўмоли бор имони эса, гумонда қолган халқим Дунёси куйганда фарёдлар солиб Охирати куйса, бепарво халқим Кофирни байрамига чақирилиб, Ўз динига чақирилишдан маҳрум, бечора халким Бутун хаёти, туғилгану ўлган кунлари бидъатларга тўлган  халқим Сеҳргару фолбин қўймай, уйини билиб, Аллоҳнинг уйини унутган халқим Соддагина, оддийгина, тоза фитратда туғилиб Кўзи очиқ кўр қулоғи бор карга айланган, жоҳилистон тупроғидаги халқим Роббисини унутиб ўзига ўзи унуттирилган халқим Қачонгача  ислом кийимида, динсиз яшайсан халким? Уйғон халқим, тирил халқим, қабрга кирмай Жаҳаннам топмай Роббингни хам таниб олгин,илмсиз, халқим
    1 комментарий
    6 классов
    Бу болакайлар Қизилқиялик ака-укалар бўлиб барчалари ток уриш оқибатида вафот этишди. Энг кичик болакай токда сайилган холда қолдирилган зарядникни оғзига солиб олгач уни қутқараман деб иккинчиси, ортидан учинчиси симни ушлашлиги оқибатида ток урган. Онажонлар одатда зарядниклар сайилган холда қолиб кетади кўпинча, эхтиёт бўлинглар, "кўза кунда эмас, кунида синади❗️"
    3 комментария
    54 класса
    #ДИЛБУЗАР Уйимда телевизор, деган бало бор Ундаги филмлар, фахшга баробар Хаттоки мултиклар, зинога тортар Мен кимга додимни, айтай биродар Зинони атаюр, унда соф севги Харомда юради, бобомнинг тенги Сериаллар бе маъно, диндан йӯқ асар Севгига қулликни, атар "шоҳ асар" Бир озга кӯргандим, пультини олиб Мултиклар фахш тӯла, сериали қолиб Шаҳзода, малика, севишиб анда Ошкора ӯпичлар, берар экранда Мийяга заҳарнинг, етгани шуда Ёшларнинг бузулиб, кетгани шуда Медиалар онгларни, булғагани шу Умматнинг текинга, ухлагани шу Шу сабаб кетмоқда, ёшлар бузулиб Никоҳ ришталари, борар узулиб Сериалда бекамдир, шоҳона хаёт Ғамлари севгидан, чекади фарёд Кӯрмайсиз бирорта, намозли саҳна Шу боис қалб ӯлган, юраклар яхна Бутларга ошкора, сиғинар мажус Гӯёки ислом бу, тинчликка рахна Сериал ва мултикда, кизб ва зино Кӯрсатув бахона, авжда казино Бир - бир айлантириб, каналларини Кӯрдим нақд исломга, зарарларини Ғазабдан қизарди, сарғайган юзим Оиламга фахшни, сотволган ӯзим Олдим дарс кӯтариб, ахлатга отдим Дилбузар кӯрмас деб, ӯғлим ва қизим Керакмас умматга, Мажнун ва лайли Дунёга келганмиз, тоат туфайли Севгига қулликни, дахрийга қӯйинг Муъминлар динини, севсинлар майли Биродар эртароқ, очилсин кӯзлар Исломни бузмоқчи, бугун бе юзлар Ёшликда ғарбликлар, киносин кӯриб Дахрийга мухлислик, қилганҳам бизлар Фатхия Туркистоний 30. 01. 2024
    2 комментария
    7 классов
    1 комментарий
    81 класс
    Мусиқа тинчлантирувчи, шижоатлантирувчи, гипноз қилувчи каби кучли хусусиятларга эга. Мусиқа эшитиб юрган инсон хеч қачон Қуръони Каримга эхтиеж сезмаслиги ҳам мумкин. Яъни мусиқа Қуръонни жамиятдан чиқариб қўяди, бегоналаштиради, Аллоҳни каломидан беҳожат қилиб қўяди. Мусиқа наркотик балосидан ҳам ёмон бало бўлди. Яна мусиқани мияни бўшаштириши ва танқидий фикрларшга жавобгар бўлган қисмларини "ухлатиб қўйиши" аниқлангач ундан турли бузғунчи ғояларни мияга осонгина киритиб юборишда фойдалана бошлашди. Мен энг сокин ва классик мусиқалар ҳақида гапиряпман шайтонни азони эканлиги очиқ бўлган шовқинли ва зарблилари ҳақида эмас. "О боже какой мужчина, я хочу от тебя сына" каби шаҳвоний сатрларни умрингизни охиригача хотирангизга лазер дисклардаги каби чизиб қўйиши мумкин. Тозалаб бўлмайди кейин. Устидан фойдали нарса ёза олмайсиз. Уни мия бурмаларига чизилган татуировка дейиш мумкин. Шунинг учун нафақат мусиқадан балки мусиқага алоқадор инсонлардан ҳам узоқроқ юраверинг.
    2 комментария
    19 классов
    📚ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА ✍Имом Шофеъий (Аллоҳ раҳматига олсин) дедилар: 📚«Қадр кечасининг кундизи ҳам туни каби фазилатлидир». 📚Ажру савоб умидида кундузлари ҳам ибодатда бўлинг, қадр кечасини яхшиликлар билан кутиб олиш мақсадида ҳаракат қилинг, Аллоҳ таоло сизни қадр кечасига муваффақ қилиш билан мукофотлайди. 📚Қадр кечаси дуо кечасидир. Дуоларнинг энг афзали намозда қилинганидир, ундан ҳам яхшироғи эса, саждада қилинган дуодир булардан ҳам афзалроғи— саҳар пайтида қилинган дуодир. 📚Лайлатул қадр кечасида ухлаб, янги йилни тонг саҳаргача ухламасдан ўтказадиган уммат нега хорликка юз тутаётгани ҳамда зоеъ бўлиб кетаётгани сабабини сўрамасин. ✍Аҳмад Тоййиб 💫•┈•┈•┈•┈•❁🌙❁•┈•┈•┈•┈•💫
    0 комментариев
    10 классов
    1 комментарий
    49 классов
    Рамазон мурувват ойи 🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли 🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар. Имом Термизий ривояти.
    1 комментарий
    5 классов
Насиҳат қилиш осон, насиҳатни қабул қилиш қийин. Чунки ҳою-ҳавасга муккасидан кетган одам учун насиҳат дори ичган хастанинг димоғида ҳосил бўладиган тахир таъмдан ҳам аччиқ бўлади. (Насиҳатдан баҳраланган) бахтли инсонга эса Аллоҳнинг инояти тезда етиб келади. Бу иноятдан маҳрум кимсалар ҳою-ҳавас денгизларига ғарқдир.
📚📚📚
Ҳою-ҳавас томирларидан бири ўса бошласа, уни тақво муолажаси билан қирқиш керак. Қирқадиган асбобинг ўтмаслашиб қолса, уни қайрагин, ялтирасин.
📚📚📚
Дунёга бўлган умид, орзу-ҳавас узайгани сайин охиратга бўлган илм қисқариб бораверади.
“Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар”. (Ҳижр сураси, 3-оят).
📚📚📚
Ҳ
❗️ Исломда намоз қандай фарз амал бўлса, ҳижоб-рўмол ҳам худди шундай фарздир.
Рўмолга қарши чиқаётганлар, билиб қўйинглар, сизлар Исломга қарши чиқмоқдасизлар. Исломга қарши чиққан кишига Исломда ҳеч қандай насиба йўқдир. Ўзингизни "мусулмонман" деб овунтириб, қуруқ даъво ила алдаб юришдан тўхтанг!
@Globaltahliluz
Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қилаолмайсиз. Чунки:
Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб, бўяб оладилар;
Яратган уларга ҳусн берди.
Улар у ҳуснга ҳам рози бўлмай, юзларини ўзлари хоҳлаган шаклга ўзгартириб олмоқдалар;
Яратган уларга лаб, бурун, кўз ато этти.
Улар бу неъматларга шукр қилиш ўрнига, лабларини шишириб, бурунлари кичрайтириб, кўзларини каттайтириб оладилар;
Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади;
Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади;
Яратган уларг
"Ислом- бу Аллоҳ таолони инсонларга нозил қилган қонунидир. Бу қонунда инсон Роббиси билан, инсон ўз нафси ва бошқа инсонлар билан ўртасида бўладиган алоқаларга тегишли бўлган барча қоидалар бордир. "Бу қонун-қоидалар нафсга, урф-одатга, замонга ва сиёсатга тўғри келса ҳам, келмаса ҳам уларга бўйинсунаман"- деган одам ҳақиқий мусулмондир."
Рашодхон қори ҳафизаҳуллоҳ
@Globaltahliluz
Фарёд ур халқим-
Роббисини танишдан тўсилган халқим,
Нега фарёд солиб йиғламаяпсан?
Яратувчисини билмаган халқим,
ризқини еб,
Раззоқини билмаган халқим,
Рўмол ўраган,
нега ўраганини англолмай ўтаётган халқим,
Ким яратди, нима учун яратди,
қаерга боришини унутган халқим,
Дунёларни ўқиб, ўрганиб,
Охиратини оёқ ости қилган халқим,
Уйларини безатиб, қабрини харобага айлантирган халқим
Пул санашни билган,
умри қанча қолганини санашни унутган халқим
Ҳамма йўллари очилгану,
Аллоҳга етакловчи йўллари беркилган халқим
Ашулачи, раққосани таниб
Пайғамбарини танимайдиган халқим
Нима савоб, нима гуноҳ билмасада,
бидъатларни яхши билган халқим
Туғилган кунлар нишонлаб,
нега туғилганини билмай
  • Класс
#БЕНАМОЗЛАР!
Намозни кофир, мушрик, жинни, балоғатга етмаган бола, узурли аёллар ўқимайди!
Сиз қайси тоифадансиз?
  • Класс
Показать ещё