Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади» Имом Бухорий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг» Имом Термизий ривояти (Убода ибн Собит (р.а).дан) Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ходимни қанча афв қиламиз?» деди. Ул зот индамадилар
---- ЗАНГЛАГАН ҚАЛБЛАР ШИФОСИ ---- ▪ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Темирга сув тегса занглайди. Худди шунга ўхшаб қалбларни ҳам занг босади”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” деб сўралди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш”, дея марҳамат қилдилар”. Қалб худди темир каби занглайди. Темирга сув тегса, сиртини занг босади. Гуноҳлар йиғилиб-йиғилиб қалбни занглатади, дилни қорайтиради, кўнгилни ғаш қилади. Қалб қорайиши оқибатида инсон шуури ўтмаслашади, меҳр-оқибат туйғуси киши билмас тарзда кўтарилиб боради. Доно халқимиз “Тўқ бўлсанг, мозорга бор, оч бўлсанг, бозорга бор”, д
Оддий одам тугул ҳатто бошқа Пайғамбар алайҳиссаломларни ҳам сўзини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзидан устун қўиш ҳатарлик экани. -------- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар Мусо (алайҳисалом ҳозир) юборилганида ва сизлар мени тарк этиб, унга эргашганизда албатта залолатга кетган бўлар эдиз!» Имом Байҳақий "Шуъабул-имон" да ривоят қилган. Шайҳ Альбоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: “Саҳикҳул-жомиъ” 5308. Агар бу Мусо алайҳиссалом ҳақида айтилган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига зид бўлган нарсада кўр-кўрона тақлид қилинадиган ҳар қандай одам, ҳатто олим ҳақида нима дейиш мумкин?. Баьзи мусулмонларга таьжубланасан киши. Уларга
----- ЖАҲАННАМ ВА ЖАҲАННАМ АЗОБИ ----- —Бир кун Жаброил алайҳиссалом аввалроқ ташриф буюриб, замон ва макондан ташқарида Пайғамбаримиз(с.а.в.)га дуч келди. Пайғамбаримиз(с.а.в.) оёққа турдилар ва: —Эй Жаброил! — дедилар: — Менга нима бўлаётир, сени рангинг ўзгарган ҳолда кўрмокдаман! Жаброил жавоб берди: — Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига (пуфлагичларига) буйруқ бермаганида келмасдим. Расул (с.а.в.) деди: — Эй Жаброил, менга жаҳаннам нималигини тушунтир! Жаброил тушунтирди: - Аллоҳ олов ёқилишини буюрди. Минг йил ёқилиб жаҳаннам бўлди. Яъни шундайки, олов оппоқ ҳолга келди. Сўнгра яна буюрди, яна минг йил ёқилди, олов қип-қизил бўлди. Сўнгра тағин буюрди, минг йил яна ёқидди, қоп-қо
Саҳобалар ҳаётидан. . ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ ЙИҒЛАТГАН ИШЛАР ___ ЎЛИМНИНГ СУРАТИ Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг", деди. Каъб уни шундай таърифлади: “Эй мўминлар амири, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Фақат қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади” деди. Буни эшитган Умар йиғлаб юборди. “ОХИРАТ – БИЗЛАРГА!” Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ ЁМОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ФОЙДАСИ _______ Олам ҳозирги кунда ахлоқсизлик, адолатсизлик разолат , динсизлик , расволик ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқа-риши, унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқишлик доимо руҳий ҳаётнинг асосларидан бўлиб келган. Чунки, бу нарса доимо инсонни яхшилик чўққиларига олиб чиққан. Шунинг учун ҳам, барча динлар мана шу фикрни кишилар қалбига жо қилиш учун келган бўлиб, уларга Аллоҳнинг ғазаби бу дунёю у дунё азобига гирифтор қилишини баён этган. Инсон Аллоҳдан қўрқмас экан, у ҳеч қандай ёмонликдан қайтмайди, ҳаво-йи нафси нимани хоҳласа, шуни қилади, бу йўлда ўзидан бошқала
Показать ещё