Наманган вилояти Поп тумани Чўдак қишлоғидаги “Сайиджалолхўжа” масжиди имом хатиби Аҳмаджон Эшматов диний таълим бериш тартибини бузгани учун энг кам иш ҳақининг 10 даражадаги миқдорида жарима тўлайди.
Поп туман суди апрель ойи бошларида 44 яшар имом хатибга нисбатан мана шундай жазо чораси қўллади, деб хабар берди 17 апрель куни ўзбек маҳаллий нашрлари.
Аҳмаджон Эшматов “Чотқол” санаторийсида рухсатнома ва лицензияга эга бўлмаган ҳолда маъруза қилганликда айбланган.
Хабарда айтилишича, миллий хавфсизлик хизматининг туман бўлими вакиллари имомни бундай ҳаракатни яна давом этдирса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
http://www.ozodlik.org/a/28436202.html