ТАБАССУМ ҚИЛИНГ
Ўртача кулги ғам-қайғуларга шифо ва малҳамдир. Руҳ хурсандчилиги ва қалб қувончида унинг ажойиб таъсири бор. Ҳатто Абу Дардо (розияллоҳу анҳу):
"Мен қалбим дам олиши учун куламан", деганлар. Инсонларнинг шарафлиси
ва ҳурматлиси Муҳаммад (алайҳиссалом) аҳён-аҳёнда кулиб, озиқ тишлари кўринар эди. Бу нафс дардини англовчи оқил кишилар кулгиси ва нафснинг давосидир.